Андижонда аёлларни бепул даволайдиган марказ иш бошлади

© Sputnik / СтрингерТез тиббий ёрдам машинаси
Тез тиббий ёрдам машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1 миллиард 125 миллион сўм маблағ эвазига бунёд бўлган муассасада бошқа турдош марказлардан фарқ қилувчи жиҳатлар жуда кўп. Масалан, кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар ва ногирон фарзандни тарбиялаётган оналарга бепул хизмат кўрсатилади

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Андижон шаҳрида "Fetus medicine" даволаш ва диагностика маркази иш бошлади, деб хабар қилмоқда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.

туғруқхона - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон шифохоналарига Россиянинг "Швабе" тиббиёт технологиялари келтирилади
Хабарга кўра, 1 миллиард 125 миллион сўм маблағ эвазига бунёд бўлган муассасада бошқа турдош марказлардан фарқ қилувчи жиҳатлари: бу маскангда кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар ва ногирон фарзандни тарбиялаётган оналарга бепул хизмат кўрсатилади.

Марказда Хитой ва Корея давлатларида ишлаб чиқарилган техник тиббий воситалар мавжуд бўлиб, улар тўғри ва аниқ ташхис қўйиш ва даволаш имконини беради. Беморлар бепул нонушта, маслаҳат ва бошқа хизмат турларидан фойдаланиш имконига ҳам эга, деб қўшимча қилинган хабарда.

"Medikal-Andijan" масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган ушбу марказда хотин-қизларга гинекология, дерматология, физиотерапия, УЗИ, ЭКГ, қонва сийдик тахлиллари бўйича хизмат турлари таклиф этилади. 26 нафар малакали шифокор ва ҳамширалар фаолият кўрсатаётган ушбу масканда беморлар стационар ва амбулатор шароитида даволанишлари мумкин.

Янги туғилган чақалоқлар - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд шаҳар 1-туғруқхона бош иқтисодчиси катта пора олаётганда қўлга тушди
Стационар усулда даволаниш учун 17 ўринли махсус хоналар мавжуд бўлиб, уларда барча шароитлар мужассамлиги таъкидланган. Шунингдек, нафақат, даволаниш, балки, меҳмонларни кутиб олиш ва кузатиш учун алоҳида хоналар ҳам ташкил этилган.

Андижон давлат тиббиёт институтининг иккинчи босқич талабаси, 21 ёшли Жасурбек Қўчқоров раҳбарлигидаги жамоа эса ўз фаолиятини хайрли ишларга йўналтиришни режалаштирганлар.

Фаолиятларининг илк кунида Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи беш нафар болажонларнинг суннат тўйларини ташкиллаштирилиши ана шу ибратли ишларнинг дебочасидир, деб хабар қилган ҳокимлик.

Янгиликлар лентаси
0