Ўзбекистон шифохоналарига Россиянинг "Швабе" тиббиёт технологиялари келтирилади

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтиштуғруқхона
туғруқхона - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастлабки тиббиёт жиҳозлари шу йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларига етказиб берилади

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Россиянинг "Швабе" холдинги Ўзбекистонда учта тиббиёт ускунасини рўйхатдан ўтказди, бу эса мамлакат клиникаларини тиббий жиҳозлар билан таъминлаш бўйича кенг миқёсдаги лойиҳаларни амалга оширишга имкон беради, деб хабар бермоқда холдинг матбуот хизмати.

Шу йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларига ўпкада сунъий равишда ҳаво айланишини таъминлаш, янги туғилган чақалоқларнинг нафас олишини респиратор қўллаб-қувватлаш ускуналари ва чақалоқлар интенсив терапияси инкубатори етказиб берилади.

"Биз узоқ йиллардан буён Ўзбекистон ва Қозоғистон билан тиббиёт йўналишида ҳамкорлик қилиб келамиз. Тиббиёт жиҳозларининг рўйхатдан ўтказилиши маҳсулотларимиз сифати юқори эканлигини тасдиқлаш билан бирга ушбу мамлакатлар клиникаларини жиҳозлаш бўйича йирик миқёсдаги лойиҳаларни амалга ошириш имконини беради", — деди "Швабе"нинг бош директори ўринбосари Иван Ожгихин.

Юқоридаги жиҳозлар шунингдек, Қозоғистонга ҳам етказиб берилади.

Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда "Швабе" икки юздан ортиқ номдаги тиббиёт жиҳозларини ишлаб чиқаради.

Янгиликлар лентаси
0