Самарқанд шаҳар 1-туғруқхона бош иқтисодчиси катта пора олаётганда қўлга тушди

© Sputnik / А. Соломонов / Медиабанкка ўтишЯнги туғилган чақалоқлар
Янги туғилган чақалоқлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Анвар Очилов ўрта махсус маълумотга эга икки аёлни тиббиёт ҳамшираси лавозимига ишга жойлаш учун таъмагирлик йўли билан пора талаб қилган

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Cамарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Самарқанд шаҳар 1-туғруқхона Бош иқтисодчиси Анвар Очиловни 2400 доллар пора олаётган жойида қўлга олдилар, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига куч тузилмаларидаги манба.

Врач - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: Соғлиқни сақлаш тизимини мутлақо ўзгартириш - давр талаби
Миллий хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоятибўлимига мурожаат қилган шахс Анвар Очилов унинг икки қариндошини ушбу туғруқхонага ҳамшираликка жойлаб қўйиш учун чет эл валютасида пора талаб қилаётганини маълум қилган.

Аризачига кўра икки аёл ҳам ўрта-махсус маълумотга эга.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, Ачилов даромад олиш мақсадида ўз хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда туғруқхонага пул эвазига ишга жойлаб қўйиш механизмини йўлга қўйиб олган. Ва бу билан айни вақтда соғлиқни сақлаш соҳасида ўтказилаётган ислоҳотларга тамомила зид ҳаракат қилган.

Ҳамкасблари Анвар Ачиловга кибрли, очкўз ва авантюраларга мойил шахс дея таъриф берганлар.

Ушбу ҳолат юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0