ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали март-апрель ойлари давомида ҳукумат таркибида рўй берган ўзгаришлар ҳақида ахборот берди. Унга кўра, ўтган бир ой давомида ҳукумат таркибида қуйидаги лавозимий ўзгаришлар рўй берди:
Маҳмуджон Рустамович Болтабоев Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги бош директори лавозимига тайинланди.
Баҳодир Қаҳрамoнович Юсупалиев Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Абдуҳаким Ҳожибоев Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Баҳром Қурбонович Шарипов "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси бошқарувининг раиси лавозимига тасдиқланди.
Наврўзжон Раимжонович Алимов "Ўзагроэкспортбанк" акциядорлик тижорат банки бошқарув раиси лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий миллий банки бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Қаҳрамон Қодирович Муллажонов "Асака" акциядорлик тижорат банки бошқарув раиси лавозимига тайинланди.
Равшан Аброрович Усмонов Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Азим Исроилович Аҳмадхўжаев Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди.
Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тасдиқланди.
Абдушукур Ҳамидович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди.