Шерзод Хаджизадаев Марказий банк раиси ўринбосари этиб тайинланди

© uz.24Центральный банк Узбекистана
Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шерзод Хаджизадаев банк тизимидаги фаолиятини 1996 йили Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкида оддий мутахассисликдан бошлаб, бўлим бошлиғи вазифасигача кўтарилган

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Мамлакат президентининг тегишли фармонига асосан Шерзод Хаджизадаев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Марказий банк сайти.

Шерзод Хаджизадаев 1996 йили Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг иқтисодиёт факультетини, 2001 йили эса Банк-молия академиясининг банк иши йўналишини тамомлаган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки - Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк тўлов терминаллари учун ижара ҳақини 50 фоизга камайтирди

Банк тизимидаги фаолиятини 1996 йили Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкида оддий мутахассисликдан бошлаб, бўлим бошлиғи вазифасигача кўтарилган.

У 2001-2006 йилларда ТИФ Миллий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Мирзо Улуғбек филиали бошқарувчиси ўринбосари, бошлиғи вазифаларида ишлаган.

2006-2008 йилларда "Асака" акциядорлик тижорат банки Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимини эгаллаган, 2008-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармасига раҳбарлик қилган.

2010 йилдан бошлаб ҳозирга қадар "Трастбанк" хусусий акциядорлик тижорат банки Бошқаруви раиси бўлиб ишлаган.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

Янгиликлар лентаси
0