Мирзиёевнинг янги фармони: Ўзбекистонда янги қўмита ташкил этилади

© Sputnik / Алексей Бабушкин / Медиабанкка ўтишТошкент шаҳри
Тошкент шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ташкил қилинади, дейилади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" фармонида

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Янги қўмита "Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, йиллик инвестиция дастурларини сифатли ишлаб чиқиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шароитлар яратиш, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукуматларнинг молия институтлари, етакчи чет эл компаниялари ва банк тузилмалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, жалб этиладиган чет эл инвестициялари самарадорлигини ошириш" мақсадида ташкил этилмоқда.

Ўзбекистоннинг муваққат президенти Ш. Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: Тошкент вилоятига 1 млрд $ инвестиция қилинади
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ачилбой Раматов раҳбарлик қиладиган Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси таркибига киради
Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари ва халқаро ҳамда хорижий молия институтларидаги доимий вакили лавозими Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси номенклатурасига киради.

Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхонлари Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига иқтисодиётнинг таянч тармоқлари ва инфратузилмани ривожлантиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳамда илғор технологияларни, устувор дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш учун техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар) ва имтиёзли кредитларни жалб этиш бўйича бажарилган ишлар тўғрисида таҳлилий материаллар, ҳисоботларни, шунингдек, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан инвестиция соҳасидаги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга доир таклифларни ҳар чоракда мунтазам тақдим этиб бориши шарт.

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг чет эл компания ва ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитациядан ўтказиш вазифаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига ўтказилди.
2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси зиммасига инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида технологик ускуналар, бутловчи буюмлар ва материаллар етказиб бериш, шунингдек, битта шартнома бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларидан ортиқ ҳажмдаги ишлар (хизматлар)нинг бажарилиши юзасидан тендер (танлов) савдолари натижаларини мувофиқлаштириш, экспертизадан ўтказиш, келишиш ҳамда уларга риоя этилишини назорат қилиш вазифалари юклатилди.

Калькулятор и евро - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: бизнесдаги янги имтиёзлар Ўзбекистонга инвестицияларни жалб этади
Бундан ташқари, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзбекэкспертиза» акциядорлик жамиятининг битта шартнома бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларидан зиёд бўлган инвестиция лойиҳалари, жумладан, тайёр ҳолда топшириладиган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида харид қилинадиган ускуналар, техника ва технологиялар, бутловчи буюмларнинг нарх кўрсаткичларига доир импорт шартномаларини экспертизадан ўтказиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида тендер натижалари бўйича тузилган импорт шартномаларини буюртмачи банк кафолатини олганини тасдиқлаганидан кейин амалдаги қонунчиликка мувофиқ рўйхатдан ўтказиш вазифалари Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига ўтказилди.

Расмий статистик маълумотларга кўра, 2016 йили Ўзбекистонда хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши 2015 йилдагига нисбатан 11,3 фоизга ўсган ва 3,7 миллиард долларга етган.

2017 йилда 199 та инвестиция лойиҳаси доирасида 4,505 миллиард доллар ҳажмидаги хорижий инвестициялар жалб этилиши режалаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0