Мирзиёев: Тошкент вилоятига 1 млрд $ инвестиция қилинади

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишЎзбекистоннинг муваққат президенти Ш. Мирзиёев
Ўзбекистоннинг муваққат президенти Ш. Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёев сешанба куни Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан танишиш учун Ангренга ташриф буюрди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Тошкент вилоятини 2016-2018 йилларда комплекс ривожлантириш бўйича  умумий қиймати 1 миллиард долларга яқин дастурни тасдиқлади, деб хабар қилган сешанба куни Ўзбекистон президенти в.б., Бош вазир Шавкат Мирзиёев.

"Ҳукумат яқинда умумий ҳажми 1 миллиард долларлик Тошкент вилоятини ривожлантириш дастурини тасдиқлади", — деб хабар қилди Мирзиёев Ангрен шаҳар раҳбарияти билан учрашувда. Унинг сўзларидан "Ўзбекистон" телеканали иқтибос келтирган.

Телеканал хабарига кўра, Ўзбекистоннинг муваққат президенти сешанба куни Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан танишиш мақсадида Ангренга ташриф буюрган.

Ўзбекистон президенти в.б. Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев вилоятларга илк сафарини амалга оширди
У ташриф давомида "Ангрен" махсус индустриал зонасида конвейер тасмалари, қишлоқ хўжалиги ва автомобил шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси реализацияси билан танишган.

Бу ерда йилига 100 минг метр конвейер тасмалари, 200 минг қишлоқ хўжалиги шиналари, 3 миллион автомобиль шиналари ишлаб чиқариш имкониятлари кўриб чиқилмоқда. 2015–2018 йилларга мўлжалланган лойиҳа ҳаётга татбиқ этилиши орқали 1200 иш ўрни яратиш имконияти юзага келади. Лойиҳа доирасида заводнинг 105 нафар мутахассиси Хитойдаги шундай йўналишдаги заводларда стажировка ўтаб қайтиши борасида келишувга эришилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти в. б. Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Жиззах вилоятида бўлиб, ташкилий масалаларни кўриб чиққан эди.

18 сентябрь куни эса у Тошкентнинг бир қатор туманларига ташриф буюриб, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, аҳоли мавзелари, кўп қаватли уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектларини кузги-қишки мавсумга тайёрлаш ишларининг ҳолати билан бевосита танишганди.

Янгиликлар лентаси
0