У 11 яшар қизимни зўрламоқчи эди - қирғизистонлик аёллар ҳаётидан репортаж

Oбуна бўлиш
Қирғизистонда "Сезим" кризис маркази мавжуд. У ерда эр зуғумидан қочиб келган аёллар паноҳ топган. Sputnik Қирғизистон мухбири Асель Минбаева жабрдийдалар ҳаёти ҳақида репортаж тайёрлади

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. …Унга съёмкага йўл олганимдаёқ — маршрутка ичида кўзим тушган эди. Қаршимда сочларини оддий резинка билан йиғиб олган қиз турарди. У гўзал эди, ҳақиқатда гўзал! Лаблари дўрдоқ, сочлари жилоли. Фақат кийими кўринишига сира мос келмасди — одми эди. Кулранг спортивка кийиб, ранги униққан куртка ташлаб олган экан эгнига.

Гулсаной - Sputnik Ўзбекистон
Қўлида гўдак билан Москвада ночор қолган Гулсаной ватанга қайтяпти
Биз битта бекатда тушдик ва бир томонга қараб юра бошладик. У ҳам қийин вазиятда қолган аёллар учун ташкил қилинган махфий уйга бораётгани маълум бўлди. Бир неча дақиқадан сўнг менга 28 яшар бу аёл ҳаётини гапириб беришди. Эри унинг қовурғаларини синдирган, "участкавой" эса "ёмон келин"лигини рўкач қилиб, аёл аризасини қабул қилмаган. Дилни ҳуфтон қиладигани — бу аёл бошига мушкулот тушган ягона ожиза эмаслигида…

Уларнинг борадиган жойи йўқ

Бошпана, оддий қилиб айтганда, кризис ҳолатдаги аёллар учун турар-жой манзиллари тўлиқ махфийлаштирилган. Фотосуратчи Тобилди иккимиз бу жой қаерда жойлашгани ва у ердаги аёлларнинг ҳақиқий исмларини ҳеч кимга айтмаймиз, дея тилхат ёзиб беришга мажбур бўлдик ҳатто, деб ёзади Спутник Қирғизистон мухбири Асель Минбаева.

"Сезим" кризис маркази раҳбари Бибисора Рисқулованинг сўзларига қараганда, ғазабнок эр қочоқ хотинни топиш ва унга "дарс бериб қўйиш учун қотилликка қўл уришга ҳам тайёр бўларкан.

"Бу ҳодиса бир неча йил олдин рўй берган. Яқинда эри билан ажрашган аёл марказимизда қўним топмоқчи бўлди. Аксига олиб, бошпана ўшанда таъмирга ёпилган эди. Аёлнинг эри уни иш жойига — Энергетика вазирлигига излаб бориб, ўша ернинг ўзида хотини ва у билан қўшиб икки бегонани отиб ташлаган, сўнг ўз жонига қасд қилган. Ўртада бир ўғил ва бир қиз етим қолди", — ҳикоясини давом эттирди аёл.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёевдан бўлажак қайноналарга маслаҳат
Марказ ходимларининг айтишларича, "Сезим"нинг асосий мижозлари  — йиллар давомида жоҳил-эр билан яшаб келаётган аёллар. Уларнинг аксарияти сўнги дамгача ҳаммасига дош бериб яшайди ва фақат пичоқ суякка қадалгач, ёрдам сўраб мурожаат қилади.

"Ооо! Бир сафар "тез ёрдам" бир аёлни топиб келди. Ҳаётимда бу қадар аёвсиз калтакланган аёлни кўрмаганман! Вазни тахминан 30 килограммча келарди, икки фарзандини гиёҳванд-эри билан ташлаб, уйдан қочган экан", — эслайди Бибисора Рисқулова.

Раҳбарнинг сўзларига кўра, сал кейин болаларни милиция ёрдамида олишга тўғри келган. Аммо маълум вақт ўтгач, "шок"дан ўзига келган аёл эри ёнига қайтган. Марказ ходимларининг айтишича, ҳар ўн аёлдан етти нафари худди шундай йўл тутади.

Бошпана мувофиқлаштирувчиси Виктория Тяннинг сўзларига кўра, эрлар камдан кам ҳолатларда ўзларини айбдор санайдилар.

"Улардан эшитадиганимиз: аёлнинг ўзи жанжалга сабаб бўлган, эркак шунчаки унинг таъзирини бериб қўймоқчи бўлган. Аммо аёл ўзини қандай тутишидан қатъи назар ҳеч қачон бир одам иккинчисига қўл кўтаришга ҳақлими?!", — дея энса қотиради аёл.

© Табылды Кадырбеков"Сезим" кризис маркази координатори Виктория Тян
Координатор шелтера кризисного центра Сезим Виктория Тян - Sputnik Ўзбекистон
"Сезим" кризис маркази координатори Виктория Тян

Нургул ҳикояси

Биз 9 йил аввал турмуш қурганмиз. Ўшанда у Россиядан ишлаб қайтганди, биринчи турмушидан икки фарзанди ҳам бор эди. Мен биринчи фарзандимга ҳомиладор бўлдим ва ўша вақтдан эътиборан ҳаётим дўзахга айланди: эрим ичкиликка муккасидан кетди.

Кунларнинг бирида у ҳамма ҳужжатларимни йиғиштириб, ёқиб юборди. Эрим мени аямай дўппосларди, тўқмоқлар зарбидан кўчага қочиб чиқиб, яшириниш учун жой излардим… Ўғлим бир ёшга тўлган куни у иккимизни курсига ўтқазиб, биз томон пичоқ ўқтала бошлади. Нима қилаётганини англамас эди, назаримда.

Қўшнилар устимиздан арз қила бошлагач, биз бошқа шаҳарга, унинг ота-онаси ёнига кўчиб бордик. Эрим у ерда болаларни калтаклайдиган одат чиқарди. Шунинг учун уйда ароқ пайдо бўладиган бўлса, болаларни олиб, кўчага қочадиган бўлдим. Мана шундай "қоча-қоч" туфайли тез-тез касал бўлардим.

Орадан вақт ўтиб, қиз фарзандли бўлдик. Аммо эрим иш излай демасди. Баъзан кўчадан иш топиб, 200-500 сом олиб келиб қоларди. Аксарият ҳолларда нонга муҳтож ўтирардик. Ён-веримизда мен қарздор бўлмаган дўкон қолмади.

Бир кун ёрилдим: "Ёлвораман, иш топ! Юрагим безовта қиляпти, докторга учрашим учун 200 сом бер!". Унинг кўзларидан учқун сачради: "Сен кимсан-ки менга иш буюрасан?", уйдаги бор идиш-товоқни чилпарчин қилиб, чиқиб кетди.

У одам фақат тун яримлаганда кириб келди. Ваннахонада эдим. Сочларимдан чангаллаб, залга олиб чиқди. Болалар ҳозир нима рўй беришини тушуниб, қочиб кетишди. Мен юзтубан йиқилгач, тепкилай бошлади, сочларимдан судради. Оғриқдан дод солардим, кимдир ёрдамга келишини сўраб, ёлборардим.

Шовқин-суронни эшитиб, қўшнилар югуриб келишди. Улар бу ваҳшийга айтган гаплари ҳамон ёдимда: "Эҳтиёт бўл, уни ўлдириб қўйишинг мумкин". Мен милиция чақирдим, аммо улар келишига эрим қочиб кетди.

Мени касалхонага ётқизишди. Унинг қариндошлари менга 2650 сом юборди — бу даволанишимга етгулик пул эди. Бошқа уларни кўрмадим.

Ҳозир тикувчиликни ўрганяпман. Болаларимни оёққа турғаза оламан. Нима бўлган тақдирда ҳам, энди-энди орзу қилишни бошладим. Илгари шундан ҳам маҳрум эдим…

Бошпанада яшаш шартлари

Аёллар марказда бир ойдан узоқ вақт қололмайдилар. Зарурат туғилса, улар транзит уйга ўтказилиши мумкин. У ерда ожизалар 8 ойгача қолишларига рухсат берилади. "Нур" ижтимоий транзит уйи раҳбари Анора Омуркулованинг айтишича, бу ерга тушиш осон эмас.

"Аёл ишлаши муҳим, ахир бу ерда туриш пулли. Ойига 1000 сом олинади: бу шунчаки расмиятчилик, одам ўзини текинхўр ҳис қилмаслиги учун", — деб ҳикоя қилади аёл.

Омуркулованинг сўзларига кўра, транзит уйда аёллар тикиш-бичиш, маникюр-педикюр, сартарошлик сирларини ўзлаштирадилар ва ҳатто, бухгалтерия курсларини ўқиб тугатишлари мумкин. Уларга ишга жойлашишда ҳам ёрдам берилади.

Шундай бўлса-да, ижтимоий хизматчи Асель Ибраимованинг сўзларига кўра, бу аёлларни нормал ҳаётга қайтариш осон ишмас.

"Ваҳший билан йиллар давомида елкама-елка яшаб келган бу аёллар тобеликка кўникадилар. Аксарияти бирон иш қилишни хоҳламайди, улар учун биз ҳал қилишимизни кутиб ўтиришади. Улар бошқача ҳаётни билмайдилар", — деб таъкидлайди Ибраимова.

Кўнгилли ишчиларнинг ҳикоясига қараганда, эрлари дўппослайдиган аёлларнинг кўпинча боришга жойи бўлмайди. Қариндошлари эса бундайларни нафақат қабул қилмайдилар, балки, эрга у хато иш қилаётганини айтишни хоҳламайдилар. "Сезим" маркази ходимларининг сўзларига кўра, аёллар кўпдан-кўп ҳолатларда айнан қариндошлари туфайли барча азоб-хўрликларга чидаб келадилар.

"Бир аёл марказимизга қизини олиб келди. Каттагина тадбиркор бўлган куёви қизини қаттиқ дўппосларкан. Қизи бир оз вақт бу ерда тургач, аёл уни олиб кетгани келди: "қайтайлик, яшашга пулимиз қолмади" деган баҳонада. Қизи онасига эргашди", — ҳикоя қилади Бибисора Рисқулова.

Воқеанинг давоми: орадан вақт ўтиб ёш келинчак яна марказ остонасида кўриниш берди. Унинг онаси эса кўнгилли ишчиларимизни судга бериш билан қўрқитди. Онахоннинг айтишича, ходимларимиз унинг қизини "манқурт"га айлантирибди, қизи унга қўл кўтарадиган эр билан яшашни хоҳламай қолганмиш.

Айнуранинг бошдан кечирганлари

Ўша машъум кунни ҳеч қачон унутмайман — 12 июл, 2016 йил. Ўн бир яшар қизимни қўшнимиз ушлаб олиб, зўрлашга ҳаракат қилган. Бу кўргулик унинг синглиси кўз ўнгида рўй берган. Бахтли тасодиф туфайли қизалоқларим зўравоннинг қўлидан қутулиб қолган.

Мен милицияга ариза ёздим. Ўша вақтдаёқ қўшниларимнинг юқорида одамлари борлиги ҳақида эшитган эдим, аммо барибир охиригача боришга қарор қилдим. Навбатдаги жараёндан сўнг судланувчининг қариндошлари мени ва адвокатимни дўппослашди. Мен касалхонага тушдим.

Эрим аввал бошданоқ менинг ариза ёзишимга қарши эди. Қайсидир лаҳзада у чидай олмади: "Ўзинг ҳал қил!", деди ва Россияга жўнаб кетди. Тўрт бола билан қолдим.

Таҳдидлар давом этавергач, болалар билан Бишкекка қочдим. Кичик фарзандларим қайнонамнинг қўлида қолди. Қизларга жуда оғир бўлди. Қишлоқдагиларнинг айримлари қизимнинг ўзи — ўн бир яшар бола! — ўша эркакни шундай қилишга мажбур қилгани ҳақида гап тарқатишди. Қизларим доим бу гапни такрорлашади! Улар кечалари ухламасди, йиғларди, қўрқарди. Ҳозир қизларим билан болалар руҳшуноси шуғулланяпти.

Йўқ, мен ҳеч нарсадан афсусланмайман. Ҳар сафар судга бораман: аммо у кўпинча кечиктирилади. Шундай бўлса-да, ғалаба қозонишимга ишонаман!

Янгиликлар лентаси
0