Дўппи кийган террорчилар ёки ИДнинг ини қаерда

© FacebookЭксперт Российского института стратегических исследований Игорь Николайчук
Эксперт Российского института стратегических исследований Игорь Николайчук - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жаҳон терроризми Марказий Осиёга ин қуриб олгани ҳақидаги гап-сўзларга ишониш мумкинми? Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон эксперти мушоҳада юритади

Игорь Николайчук, сиёсатшунос, медиаэксперт — Sputnik учун махсус

Кейинги вақтда Россия ва хориж ОАВларида Марказий Осиё мамлакатларини терроризм балосини тарқатувчи, бу иллат меҳнат мигрантлари қиёфасида бутун дунёга ва биринчи ўринда Россияга тарқалаётгани ҳақида ёзиш модага айланмоқда. Бунинг устига ана шу Марказий осиёлик террорчиларни шусиз ҳам яхшигина реклама қилинган ИД ташкилотига албатта алоқадор этиб кўрсатишмоқда.

Толибан вакиллари - Sputnik Ўзбекистон
ИШИД Афғонистонда яширин куч тўпламоқда

Менимча, бу ҳақиқий вазиятга мутлақо мос келмайди. Келинг, нима учунлигини мушоҳада қилиб кўрамиз.

ИШИДдан бошлай қолайлик. Морфологик жиҳатдан ушбу ташкилотга анчагина сифатли ном танланган. Аммо типологик жиҳатдан, яъни ИШИДнинг батафсил тузилмаси баёни мавжуд эмас —у ё тармоқланган давлат ёки давлатсимон тармоқ. Лекин бир нарса аниқ — унинг жангарилари асосини Ироқ ва ушбу минтақадаги давлатлар аҳолиси ташкил этади. Раҳбарларининг пули анчагина етарли. Улар пулни қаердан олишлари номаълум, лекин пуллари бор! Бу пулларга улар жангари ёллашади.

Яқиндагина Россия президенти Владимир Путин ИШИД сафида Марказий Осиёдан "беш минг" нафар жангари борлигини айтди (бизнингча Афғонистон ҳам инобатга олинган). Лекин улар ҳудкуш-террорчилар эмас, улар ўз жонларининг қадрига етадиган профессионаллар. Улардан катта таҳдид кутиш мумкин, лекин фақат улар ишсиз қолишганида — уйларига қайтиб вазиятни издан чиқаришлари мумкин. Бошқача айтганда, диний аҳкомларни ўрнатиш баҳонасида аҳолини талашлари мумкин. Лекин шаҳид белбоғини тақишларига ишониш қийин.

Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Лавров Сурияга берилган авиазарбалар ҳақида: улар шарманда бўлишади

Дарвоқе, яқиндагина Дональд Трамп Иордания қироли Абдалло II билан Оқ Уйда ўтказилган матбуот анжуманида иттифоқчилари билан биргаликда "Ислом давлати"ни йўқ қилиб ташлашга катта ваъда берди. Бундан бир ярим йил илгари Қўшма Штатларнинг аввалги президенти Барак Обама ҳам худди шундай деб таъкидлаганди. Конгрессменларнинг у инсоният учун бундай фойдали лойиҳани қандай амалга ошириши мумкинлиги ҳақидаги саволга Обама қадимги римликлардек очиқчасига: "Билмайман. Пентагонга бизга ғалаба келтирувчи стратегияни ишлаб чиқиш топшириғини бердим. Ҳарбийларга ушбу режани ишлаб чиқиш учун бир йил муҳлат бердим. Улар режани кўрсатишлари билан мен бу ҳақда Конгрессни хабардор қиламан!" деб жавоб қайтарганди.

Режа эса, тушунишимизча, ҳалигача йўқ, Дональд Фред Трамп эса дастлаб террорчиларни эмас, балки Сурия ҳукумат қўшинларини йўқ қилишга қарор қилди. Шундай экан, ёлланма жангарилар ҳали-бери уйларига қайтишмайди.

Тўғри, Миллий антитеррор қўмитаси раҳбари Александр Бортниковнинг баёнотича: "Олинган маълумотлар таҳлили натижаларига кўра, террорчилик гуруҳларининг асосини Россияга меҳнат миграцияси оқимида келган МДҲ фуқаролари ташкил этади. Россияга келгач, бу шахслар мигрантлар орасида фаол тарғибот олиб бориб, теракт ижрочиларига айлантиришади".

Бу ерда, юмшоқ қилиб айтадиган бўлсак, ошириб юборилган. Террорчилик гуруҳлари ёки ИШИД — буларнинг орасида фарқ бор. ИШИД Россия ҳудудида амалга оширилган террорчилик ҳаракатини фақатгина 2015 йил 29 декабрда илк марта ўз зиммасига олган. Ўшанда бир гуруҳ террорчилар Дербентда туристларни автоматдан ўққа тутишганди. Бунинг оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва 11 киши жароҳатланганди. Теракт учун жавобгарликни ИШИД раҳбарияти зиммасига олди. Ҳаттоки бу ростдан ҳам "Ислом давлати фуқаролари"нинг иши бўлса-да, Доғистонга тиш-тирноғигача қуролланган мигрантларнинг кириб келишганини тасаввур қилишнинг имкони йўқ.

Ўз-ўзидан келиб чиқадики, бу маҳаллий террорчиларнинг иши бўлган.

Рассмотрение ходатайства следствия об аресте предполагаемых соучастников теракта в метро Санкт-Петербурга - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик аёл Петербург метросидаги портлашда гумонланиб ҳибсга олинди

Ниҳоят, Петербург метросида 3 апрель куни теракт содир этган яна бир машҳур "Қирғизистонда туғилган, Россия фуқароси, этник ўзбек" Акбаржон Жалилов ҳақида. Тергов ишлари ҳали тугагани йўқ, лекин журналистлар унинг ИШИДнинг "ухлаётган бўғини" аъзоси бўлиши мумкинлиги ҳақида бонг ура бошлашди.

Тергов ҳамда унинг шериклари устидан суд якунланишини кутамиз. Лекин тарихнинг кўрсатишича, йиллар давомида ўлимини кутишга шай руҳан тайёрланган ҳудкушларга эга "ухлаётган бўғинлар" доҳиёна "мия"га эга бўлган ўта жиддий ва профессионал ташкилотларгагина хосдир. ИШИДга эса бундай деб қараш қийин.

Дарвоқе, Жалилов ҳозирча бутун Россия империяси, СССР ва Россия Федерацияси тарихидаги Марказий Осиё билан боғлаш мумкин бўлган ягона ҳудкуш террорчидир.

Эҳтимол, Бортников мигрантларни Россияда ИШИД сафига жалб қилиш, яъни уларни ёлланма қотилга айлантириш осонлигини назарда тутгандир? Бу эса ҳақиқатга яқин. Мигрантларга пул керак. Улар пул топиш учун келишади. Россияда улар устидан назорат ўз ватанларидагичалик кучли эмас. Лекин бу бутунлай бошқа масала.

Яна Қирғизистондаги диний майдон хусусиятлари ҳақида кўп ёзишади — у ерда мадрасалар кўп, шунинг учун ислом дини кенг тарғиб қилинади. Эҳтимол, экстремистик қарашлар ҳам.

Пользователь за работой - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар ўз ватандошларининг террорчи эканликларига ишонмайдилар

Американинг Булан-институти маълумотига қараганда, аҳолиси 30 миллиондан ортиқ бўлган Ўзбекистонда битта ислом университети ва тўққизта мадраса фаолият кўрсатади. Аҳолиси атиги 6 миллион бўлган кичкинагина Қирғизистонда эса 112та диний таълим муассасаси, хусусан, 102 мадраса бор. Институтнинг қайд этишича, бу муассасаларга хусусий тадбиркорлар, хориж фондлари ҳомийлик қилади, Қирғизистон ҳукумати эса "ўқув курслари" мазмунини назорат қилишдан чекиниб олган. Қўшни мамлакатларда эса мазкур соҳа давлат томонидан назорат қилинади.

Келинг, ниҳоят Марказий Осиё мамлакатларининг терроризм билан "зарарланиш рейтинги"ни кўриб чиқамиз. 2016 йил охирида Американинг иқтисодиёт ва тинчлик институти 2015 йилги глобал терроризм йиллик индексини эълон қилди. Қайд этиш керакки, ИШИД 2015 йилда энг хавфли гуруҳ бўлган: улар дунёнинг 11 мамлакатида 6141 кишининг ўлимига жавобгарликни ўз зиммаларига олишган.

Шундай қилиб, рейтингнинг биринчи ўрнини Ироқ эгаллаган. Россия ушбу рўйхатда 30-ўринда. Франция, Буюк Британия, АҚШ ҳам шу атрофда. Энди эса Марказий Осиё: Тожикистон — 56-ўрин, Қирғизистон — 84-, Қозоғистон — 94-, Ўзбекистон — 117-ўриндан жой олган. Туркманистон эса терроризм балосидан холи бир неча давлатлар сафига кирган.

Янгиликлар лентаси
0