Сергей Лебедев Мирзиёевнинг ташқи сиёсатига юқори баҳо берди

© Sputnik / СтрингерМДҲ Ижроия раиси Сергей Лебедев
МДҲ Ижроия раиси Сергей Лебедев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Шавкат Мирзиёев олиб бораётган ташқи сиёсат ҳам минтақамиз учун муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Президенти илк давлат ташрифларини Туркманистон, Қозоғистон ва Россияга амалга оширгани мамлакатингиз ташқи сиёсатда яхши қўшничилик муносабатларига алоҳида эътибор қаратаётганини яққол исботидир", - деди Лебедев

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан ҳамкорликни изчил ривожлантирмоқда. Шу кунларда Тошкентда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.

Нашр МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедевнинг бу ҳақдаги фикрларини келтириб ўтган.

МДҲ давлатлари делегациялари - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ давлатлари делегациялари Тошкентга етиб келдилар
"Ўзбекистон Республикаси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов тузилма фаолиятини такомиллаштириш, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди. Бугунги кунда Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган ташқи сиёсат ҳам минтақамиз учун муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Президенти илк давлат ташрифларини Туркманистон, Қозоғистон ва Россияга амалга оширгани мамлакатингиз ташқи сиёсатда яхши қўшничилик муносабатларига алоҳида эътибор қаратаётганини яққол исботидир.

Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашганимдан ғоят хурсандман. Суҳбатимиз кенг қамровли ва жуда мазмунли бўлди.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисини ўтказиш учун яратилган ажойиб имкониятлардан миннатдормиз", — деган Лебедев.

Россия ТИВ биноси - Sputnik Ўзбекистон
Россия ТИВ: МДҲ йиғилишида терроризмга қарши курашга қаратилган ҳужжатлар тасдиқланади
МДҲ Ижроия раиси МДҲ Ижроия қўмитаси вакилларининг Келишув мажлиси муваффақиятли ўтганини таъкидлаган.

Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси кун тартибига 16 ҳужжат лойиҳаси киритилган. Улар Ҳамдўстлик мамлакатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, ҳуқуқий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлигини ривожлантириш, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш масалаларига қаратилган.

"Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкентдаги мажлиси МДҲ доирасидаги алоқалар ривожида муҳим воқеа бўлишига ишонаман. Ўзбекистон халқига янада тараққиёт, бахт ва фаровонлик тилайман", — деган сўзи якунида Лебедев.

Янгиликлар лентаси
0