ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жума куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади, деб хабар қилди РИА Новости.
МДҲ ТИВК йиғилиши бу йил Россия раислигида ўтади.
Россия ташқи ишлар маҳкамасининг хабарига кўра, деб ёзади нашр, МДҲ ТИВК кун тартибида Ҳамдўстлик асосий фаолиятини қамраб олувчи масалалар киритилган.
Йиғилиш давомида ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашадилар, Ҳамдўстлик доирасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар, ҳамда ҳуқуқ-тартибот, маданий ва ҳарбий соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатларни тасдиқлайдилар.
Жумладан, Тошкентда терроризмга қарши курашга қаратилган қатор ҳужжатлар тасдиқланиши режалаштирилмоқда, деб хабар қилади нашр.