Ўзбекистон президенти МДҲ Ижроия қўмитаси раисини қабул қилди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суҳбат чоғида МДҲ доирасида эркин савдо зонасининг тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш, транспорт-коммуникация тармоқларини жадал ривожлантириш ва бутун минтақанинг транзит салоҳиятини юксалтиришга йўналтирилган лойиҳаларyb амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6-апрел куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун мамлакатга келган МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедевни қабул қилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Председатель Исполнительного комитета – исполнительный секретарь СНГ Сергей Лебедев - Sputnik Ўзбекистон
МДҲга янги ҳаёт бахш этилади
"Мирзиёев меҳмонни қутлар экан, Ҳамдўстлик доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масаласига муҳим аҳамият қаратилаётганини алоҳида таъкидлади", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, суҳбат чоғида МДҲ доирасида эркин савдо зонасининг тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек, транспорт-коммуникация тармоқларини жадал ривожлантириш ва бутун минтақанинг транзит салоҳиятини юксалтиришга йўналтирилган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашувда мамлакатда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилаётгани, 2017-2021-йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида Ўзбекистонни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилангани, Президентнинг виртуал қабулхонаси, жойларда ташкил этилган Халқ қабулхоналари одамларнинг талаб ва истакларини рўёбга чиқараётгани, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили доирасидаги ишлар юртдошларимизнинг давлатга ишончини мустаҳкамлаётгани таъкидланган.

Лебедев Мирзиёевга самимий қабул, Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси фаол иштирок этгани учун миннатдорлик билдирган.

Янгиликлар лентаси
0