МДҲга янги ҳаёт бахш этилади

© Sputnik / Алексей НикольскийПредседатель Исполнительного комитета – исполнительный секретарь СНГ Сергей Лебедев
Председатель Исполнительного комитета – исполнительный секретарь СНГ Сергей Лебедев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдылдаев ва МДҲ Ижроия котиби Сергей Лебедев МДҲни келажакда нималар кутаётганини айтиб берди.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Бугун Бишкекда МДҲ давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгаши бўлиб ўтди, Sputnik Қирғизистон хабарига кўра.

Кенгашдан кейин, МДҲ тузилмасини қандай ислоҳилар кутаётганини журналистларга Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдылдаев айтиб берди. 

“МДҲ ташкилоти самарадорлигини ошириш ва унга янги ҳаёт бахш этиш масалалари бўйича қизғин муҳокама бўлди. Биз саммитлар кун тартибини қисқартиришга келишиб олдик. Давлат раҳбарлари стратегик ва магистрал масалаларни ҳал қилишига имкон бўлиши учун, биз фақат энг муҳим, глобал ва концептуал характерга эга бўлган масалаларни кун тартибига чиқаришга келишиб олдик”, — деди Абдылдаев.

МДҲ ижроия котиби Сергей Лебедев ташкилот келажаги ҳақи сўзлаб берди. У МДҲ давлатларини бир-бири билан минглаб иқтисодий, маданий ва тарихий алоқалар билан боғланганини айтиб ўтди.

“МДҲнинг ҳеч бир раҳбари ташкилотни йўқилиш таклифи билан чиққани йўқ. Барча уни янгилаш ва самарадорлигини ошириш таклифларини киритди. МДҲни йўқ қилиш ёки тарқатиб юбориш ҳақида гап бўлгани йўқ. Менинг келажаккдан умидим катта, объектив сабаблар ташкилот аъзоларини янада жипс ҳамкорликка ундайди”, — деди Сергей Лебедев.

Бугун, 16 сентябр куни, куннинг иккинчи ярмида Бишкекда МДҲ раҳбарлари саммити бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0