МДҲ давлатлари делегациялари Тошкентга етиб келдилар

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишМДҲ давлатлари делегациялари
МДҲ давлатлари делегациялари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МДҲ ТИВК йиғилишида иштирокчи давлатларнинг минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек барқарор ривожланишни таъминлашда кўп томонлама ҳамкорлигига оид 15 та масала муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. МДҲ давлатлари делегациялари Тошкентга етиб келдилар, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти МДҲ Ижроия қўмитаси раисини қабул қилди
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари ТИВ кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Беларус ТИВ раҳбари Владимир Макей, Қозоғистон ТИВ раҳбари Кайрат Абдрахманов, Қирғизистон ТИВ раҳбари Эрлан Абдилдаев, Россия Федерацияси ТИВ раҳбари Сергей Лавров, Тожикистон ТИВ раҳбари Сироджидин Аслов, Озарбайжон ТИВ раҳбари ўринбосари Халаф Халафов, Молдова Республикаси ташқи ишлар ва Европа билан интеграция вазири ўринбосари Лилиан Дарий, Туркманистон ТИВ раҳбари ўринбосари Вепа Хаджиев ва МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев бошчилигидаги делегациялар етиб келгани хабар қилинмоқда.

7-апрел куни очиладиган МДҲ ТИВК йиғилишида иштирокчи давлатларнинг минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек барқарор ривожланишни таъминлашда кўп томонлама ҳамкорлигига оид 15 та масала муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0