ОАВ: Россияда болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни таъқиқлашмоқчи

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишМактаб ўқувчилари планшет билан
Мактаб ўқувчилари планшет билан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда 14 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларга аъзо бўлишни буткул таъқиқлашмоқчи

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ленинград вилояти Қонунчилик кенгаши "Ижтимоий тармоқлар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди, деб хабар қилди РИА Новости.

Уяли алоқа телефонларидан фойдаланаётган ўсмирлар - Sputnik Ўзбекистон
Бу васваса эмас: Ўзбекистон ИИВ ўлимга чорловчи ўйинлар ҳақида ахборот берди
Хабарга кўра, эндиликда ижтимоий тармоққа аъзо бўлмоқчи бўлган фойдаланувчилар ўз паспорт маълумотларини тақдим этишлари керак бўлади. Шу билан бирга, 14 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларга аъзо бўлиш буткул таъқиқлашмоқчи.

Ҳужжатга мувофиқ, агар сервис эгаси Россия ёхуд чет эл фуқароси паспортига оид маълумотларни текширмайдиган бўлса, уни 100 минг рублдан 300 минг рублгача (тахминан 1700 доллардан 5300 долларгача, таҳр.) жаримага тортишлари мумкин.

Агар фойдаланувчи маълумотлар ўзгаргани ҳақида хабар қилмаса ёхуд қасддан нотўғри маълумотларни тақдим этса, 1 рублдан 3 минг рублгача жаримага тортилади.

Мактаб ўқувчилари интернет клубларда - Sputnik Ўзбекистон
Боласи интернет кафеда ўтирадиган ота-оналар 1,5 млн сўмга яқин жарима тўлайди
Шунингдек, қонун кучга кирадиган бўлса, ижтимоий тармоқларда фақатгина ҳақиқий исм-фамилия остида аккаунт яратиш мумкин бўлади, акс ҳолда, жарима белгиланиши мумкин: сайт эгаси — 300 минг рублгача, фойдаланувчи — 5 минг рублгача жарима тўлайди.

Бундан ташқари, 18 ёшга тўлмаганларга болалар учун таъқиқланган маълумотлар бериладиган гуруҳларга аъзо бўлиш таъқиқланади. Акс ҳолда, ота-оналарга 2 минг рублгача жарима белгиланиши мумкин.

Шунингдек, қонун балоғат ёшига етмаган болаларга ижтимоий тармоқлар орқали товарлар сотилишини тартибга солиши айтилмоқда.

Қонунчилик лойиҳаси ташаббускорларидан бири — Ленинград вилояти Қонунчилик кенгаши депутати Владимир Петровнинг изоҳ беришича, қонун 2018 йилнинг 1 январидан кучга кириши кутилмоқда. Қонун шунингдек, давлат ташкилотлари ишчиларига иш вақтида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўлиқ таъқиқлашни назарда тутади.

Ушбу қонунчилик лойиҳаси, бугун, яъни 5 апрел куни Россия Давлат думасига киритилиши айтилган.

Янгиликлар лентаси
0