ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ўқув машғулотлари вақтида интернет кафеларида бўлган ўқувчи аниқланган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси мазкур ҳолат юзасидан жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда 14 март куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Тадбирда маълум қилинишича, ўқувчи ўқув машғулотлари вақтида интернет-кафеларида бўлгани аниқланган ҳолатда, унинг ота-онаси мазкур ҳолат юзасидан жавобгарликка тортилади.
Ўқувчининг ота-онаси энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача бўлган миқдорда жарима тўлаши белгиланган.
Сўнгги икки ой давомида ўтказилган рейдлар натижасида ўқув машғулотлари пайтида интернет кафеларида бўлган 339 нафар ўқувчи аниқланган. Улардан 112 нафари мактаб ўқувчилари, 227 нафари эса лицей ва коллеж ўқувчиларидир.