ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ички ишлар органлари ходимларининг пойтахтда ўтказган рейдлари натижасида вояга етмаган болалар кечқурун интернет-кафеларга келаётганлиги маълум бўлди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, 3 мартдан 9 мартга қадар пойтахт милиционерлари 25та ана шундай муассасани кўздан кечиришган ва мактабда бўлиш ўрнига интернет-кафеда ўтирган 23 ўқувчини ҳамда қонунчиликда тақиқланганига қарамасдан соат 22:00дан сўнг интернет-кафеда бўлган тўрт нафар вояга етмаганларни аниқлашган.
Тартиб ва қонунчиликни бузган муассасалар ва ноўрин вақтда интернет-кафега кирган болаларнинг ота-оналарига нисбатан тегишли маъмурий чоралар кўрилди.
Ҳафта давомида шунингдек, 217 нафар мактаб, 306 нафар коллеж, 27 нафар лицей ўқувчилари турли сабабларга кўра дарс машғулотларида қатнашмаётганлиги аниқланган.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 69 та таълим муассасасида ўқитувчи ва мураббийлар, ота-оналар иштирокида сайёр муҳокамалар ўтказилди, 27 нафар ота-онага нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўқувчи-ёшларнинг мобил телефонлари текширилганида, 36 нафар ўсмир "ўлим гуруҳи"га жалб этилганлиги аниқланди.