Ўзбекистонда уйда пилла етиштирувчилар даромад солиғи тўламайдиган бўлди

© Sputnik / Всеволод Тарасевич / Медиабанкка ўтишПроверка шелковичных коконов
Проверка шелковичных коконов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент қарорида белгиланган имтиёзлар пиллачилик соҳаси, ипак қурти уруғи ва пилла етиштирувчилар ҳамда пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш саноати учун катта имконият ва қулайликлар яратиб беради

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Пиллачилик тармоғида мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон президентининг "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Қарор матни Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида келтирилган.

Қарорга мувофиқ тижорат банклари иштирокида таъсис этиладиган, ўзига маълум хўжалик зоналари бириктириладиган, ҳудудларда пиллачилик тармоғи корхоналари фаолиятини мувофиқлаштирадиган бешта минтақавий жамиятдан иборат "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ташкил этилмоқда.

Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасига солиқ ва божхона имтиёзлари берилди

Шу билан бир қаторда ҳудудий ва туман "Агропилла" корхоналарини ташкил этиш, улар зиммасига сифатли ипак қурти уруғини пиллачилик билан шуғулланувчи касаначилар ва ташкилотларга тарқатиш, ипак қуртини парваришлаш ва пилла етиштириш бўйича консультация хизматлари кўрсатиш, пилла етиштириш жараёнини мониторинг қилиш, пиллани йиғиш ва тайёрлашни амалга ошириш каби вазифаларни юклаш кўзда тутилмоқда.

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари сифатида тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлаш учун суғориладиган ер майдонларини тақдим этиш бўйича тегишли маҳаллий давлат бошқаруви ва ижро ҳокимияти органлари билан самарали ҳамкорликни таъминлаш, тут плантациялари қошида ва тут ораларида иккиламчи фаолиятни, жумладан, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачиликни йўлга қўйиш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорда сотиш белгиланган.

Қарорда сифатли ипак қурти уруғи ва пилла хомашёси етиштириш, унга бирламчи ишлов бериш, ипак ишлаб чиқаришнинг мавжуд қувватларини модернизация қилиш орқали пиллани чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиш, пиллачилик тармоғини ривожлантиришга доир дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш, тизимли ягона илмий-техник, технологик, инвестициявий ва экспорт сиёсатини изчил амалга ошириш, соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Калькулятор и евро - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: бизнесдаги янги имтиёзлар Ўзбекистонга инвестицияларни жалб этади

2017-2021 йилларда пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш бўйича дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида қарорга мувофиқ пиллага бирламчи ишлов бериш тизимини такомиллаштириш, сифат менежментининг замонавий усуллари, тайёр маҳсулотнинг харидоргир турлари ва дизайнини кенг жорий этиш, уни халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш ва стандартлаштириш, олий таълим муассасаларида пиллачилик тармоғи учун кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун Ишчи гуруҳ тузилди.

Қарорда пиллачилик соҳаси корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш, модернизация қилиш, озуқа базасини ва пилла етиштиришни кўпайтириш, пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйиш мақсадида 2023 йил 1 январгача корхоналар ягона солиқ, ягона ижтимоий тўлов ва божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари)дан озод қилиниши, касаначиларнинг жисмоний шахсларга ҳисобланадиган даромад солиғидан озод қилиниши, шунингдек, пилла боқувчилар ва касаначиларнинг пилла мавсумидаги даврда бажарган ишлари уларга пенсия таъминлашда бир йиллик иш стажи деб ҳисобланиши алоҳида белгилаб қўйилган.

Ушбу имтиёзлар бир томондан пиллачилик соҳаси, ипак қурти уруғи ва пилла етиштирувчилар, иккинчи томондан пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш саноати учун катта имконият ва қулайликлар яратиб беради. Пилла етиштириш билан банд аҳолининг моддий манфаатдорлиги кучаяди.

Қарорда кўзда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши пиллачилик тармоғининг барча жиҳатларини қамраб оладиган ҳамда унинг жадал ривожланишини таъминлайдиган яхлит бошқарув тизимини яратиш имконини беради.

Бухорода Ипак ва зираворлар фестивали - Sputnik Ўзбекистон
Бухорода "Ипак ва зираворлар" фестивали бўлиб ўтади

Озуқа базасининг мустаҳкамланиши ва кенгайиши, пилла етиштириш мажмуаларининг бевосита тутзорлар яқинида барпо этилиши, 2 баробар кўп ҳосил берадиган, озуқа қиймати юқори ва совуққа чидамли тут кўчатларининг олиб келиниши пилла етиштириш ҳажмларини 35 минг тоннага (135 фоизга) ошириш ҳамда юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар, шу жумладан, шойи газламалар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга хизмат қилади.

Мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 2021 йилга бориб умумий етиштирилган пилла ҳажмида пиллани қайта ишлаш улуши 50 фоизгача оширилади, янги иш ўринлари яратилади, маҳсулот экспорти ҳисобидан валюта маблағлари тушуми ортади.

Ўзбекистонда бугунги кунда 80 миллион туп тут қаторлари ва 51 минг гектар майдондаги тутзорлардаги мавжуд озуқа базаси ҳисобига йилига 450 минг қутидан ортиқ ипак қурти парваришланиб, 26 минг тонна пилла етиштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0