Мирзиёев Бухоро вилояти ИИББ бошлиғини ишдан олди

Oбуна бўлиш
Жаҳон маънавий тамаддуни бешикларидан бири сифатида эътибор қозонган Бухоро вилоятида 2016 йилда қотиллик, зўравонлик, талончилик турдаги жиноятларнинг 11таси очилмай қолган. Ўғирлик жиноятларининг эса 10% фош этилмаган

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. 18 март куни халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди, деб хабар қилди Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Вилоят ҳокими Ўктам Барноев бошқарувида ўтган сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири А. Азизов сўзга чиққан.

ИИБ ходими - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ Мирзиёев талабини бажаришга киришди
Йиғилишда ҳудудда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида ютуқлар баробарида ечимини кутаётган, ҳал бўлиши лозим бўлган вазифалар ҳам кўплиги таъкидланган. Хусусан, сўнгги йилларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ошаётгани қайд этилган.

Жаҳон маънавий тамаддуни бешикларидан бири сифатида эътибор қозонган Бухоро вилоятида 2016 йилда қотиллик, зўравонлик, талончилик турдаги жиноятларнинг 11таси очилмай қолган. Ўғирлик жиноятларининг эса 10% фош этилмаган.

Шунингдек вилоятда фирибгарлик, вояга етмаганлар ва аёллар жиноятчилиги сонининг ошаётганлиги, қидирувдаги шахслар ва бедарак йўқолганларни излаб топишдаги кўрсаткичларнинг пастлиги, диний экстремистик оқимларга мойил шахслар билан ишлаш борасидаги муаммолар таҳлилига ҳам эътибор қаратилган.

Ўзбекистонда ҳар пайшанба жиноятчиликнинг олдини олиш куни деб эълон қилинди
Ўзбекистон ИИВ раҳбари ўз сўзида ички ишлар тизими ходимларининг асосий вазифаси фақатгина содир этилган жиноятларни очиш, жиноятчиларни ушлаш эмас, балки аҳоли ўртасига чуқур кириб борган ҳолда жиноят сабабларини ўрганиш, уларнинг олдини олиш эканлигини, президентимиз томонидан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни Профилактика куни сифатида эълон қилиниши замирида ҳам ана шу мақсад илгари сурилганлигини таъкидлаган.

Сессияда ташкилий масала кўрилган. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Ўринов лавозимидан озод этилиб, ушбу вазифага Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган подполковник Алиев Шуҳрат Ҳасанович тайинланган.

Депутатлар Ўзбекистон Республикаи президентининг ушбу қарорини бир овоздан тасдиқлашган.

Йиғилишда вилоят прокурори лавозимига тайинланган Валиев Баҳриддин Баҳодирович ҳудуд фаолларига таништирилган.

Янгиликлар лентаси
0