"Ўзбек жини" муаллифлари: "белдан пастки" ҳазилларни ёқтирмаймиз

Oбуна бўлиш
Ўзнетда ёш ва иқтидорли ўзбек блогерларининг ижтимоий муаммоларни ёритган ҳазил роликлари кенг тарқалмоқда

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik, Антон Курилкин. Юз минг мартадан кўпроқ кўрилган, минглаб "лайклар" ва изоҳлар — In Da House сутдиясининг "Ўзбек жин" ролиги ижтимоий тармоқларда мана шундай натижага эришди. Sputnik Ўзбекистон лойиҳа муаллифлари Сарвар Каримов ва Сардор Бобоев ҳамда бош роль ижрочиси Жавлон Асатуллаев билан суҳбатлашди.

- Бундай роликлар тайёрлаш ғояси қай тарзда пайдо бўлди?

Сарвар Каримов: In Da House лойиҳаси устида каттагина жамоа, 10га яқин киши иш олиб боради. Улар медиа соҳасида катта тажрибага эга. Бизнинг Media House деб номланувчи продакшн-студиямиз бор.

Асосан йирик компаниялар учун реклама роликлари ва ўзбек эстрадачилари учун мусиқали видеоклиплар суратга оламиз. Лекин ҳар доим қизиқиш сифатида бирор янгилик қилишни истардик.

Узбекистанские видеоблогеры в шутливом ролике показали, как выглядел бы настоящий узбекский джинн - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек жини қандай тилакларни бажара олади

Юмористик видеоблог яратиш ғоясини Сардор Бобоев икки йил илгари билдирганди. Лекин ўшанда уни амалга ошириш учун бўш вақтимиз йўқ эди. Чунки бирор ишни ёки зўр бажариш керак, ёки умуман қилмаслик керак.

Ниҳоят интернет-лойиҳага вақт топгач, актёр сифатида кимни чақириш масаласи пайдо бўлди. (Бу "Ўзбекистондаги таксичиларнинг турлари" деб номланган скетч эди). Мен жараённи назорат қилиб туриш учун кадр ортида қолишга қарор қилдим, Сардор эса гапирмасдан фақатгина бош қимирлатиб турадиган ролга рози бўлди. Шунда дўстимиз Жавлон Асатуллаевдан таксичи ролини ижро этишини сўрадик.

Мен Жавлон билан анчадан бери танишман, у менинг кейинги уч-тўрт йилдаги барча реклама роликларимнинг овоз режиссёрлигини бажаради. Унинг Sound Pixels студияси бўлиб, бу пайтга келиб Markaz Showни ишга туширганди. У шунингдек моҳир хонанда, раққос ва актёр.

- "Ўзбек жини" In Da House учун ғайриоддий ролик, чунки одамларнинг ўзини тутишлари мавзуси ўрнига кенгроқ мавзу олинган. Бу роликни олишингизга нима туртки бўлди?

Сардор Бобоев: Биз кўплаб ғояларни ўртага ташлаймиз ва навбатдаги мавзуни аниқлашга вақтида барча ғояларни кўриб чиқиб энг мувофиғини танлаб оламиз.

Бизни бирданига бир нечта ғоялар қизиқтирди, лекин уларнинг ҳар бири учун ролик қилсак зерикарли чиқарди.

© Facebook / Sardor BabaevСардор Бобоев
Сардор Бабаев - Sputnik Ўзбекистон
Сардор Бобоев

Шунда барча муаммоларни ягона роликда кўрсатишга қарор қилдик. Шундай қилиб ҳеч бир тилакни бажармайдиган, лекин тилак тилаган одамнинг ўзини айбдордек ҳис қилишга мажбур этадиган айёр жин образи пайдо бўлди.

- Роликда бир нечта ўткир ижтимоий ҳазиллар бор. Сизлар учун тақиқланган мавзулар ҳам борми?

Сардор Бобоев: Албатта. Биз ҳеч кимни ерга уриш ёки хафа қилишни истамаймиз. Шунинг учун кимларнингдир кўнглига тегадиган ҳазиллардан қочамиз. Бизга ҳазил қилиш қизиқ бўлмаган мавзулар ҳам бор. Масалан, сиёсат. Диний мавзуларга ҳам умуман яқинлашмаймиз.

Сарвар Каримов: Мен эса бемаъни ва "белдан пастки" ҳазилларни ёқтирмайман. Лекин қора юмор ва истеҳзоли ҳазилларни яхши кўраман.

- Ролик қандай яратилди? Унга кўп вақт сарфладингизми?

Сардор Бобоев: Сценарий бир оқшомда ёзилди. Унинг матнини таҳрирлашга бир кун кетди. Жин роли ижрочиси аниқ бўлганди, лекин иккинчи қаҳрамон ролига кимни чақиришни билмасдик.

Шунда Ўзнетдаги таниқли вайнер (қисқа роликлар ижодкори) Азиз Ҳусанов билан боғландик. Биз мамлакатимиздаги видеоблогерлар ўртасида ҳамкорлик бўлишини истаймиз. Бизнинг илк ролигимиз ҳам Troll.uz билан ҳамкорликда тайёрланган.

Сарвар Каримов: Биз Азиз билан учрашдик, унга ҳамкорликни таклиф қилиб ғоямизни айтдик. У рози бўлди. Бундан кейин ҳам Азиз Ҳусанов ва бошқа видеоблогерлар билан ҳамкорликда роликлар олишни режалаштирганмиз.

Менга "Супер одамлар" ижодий жамоасининг чиқишлари ё қади. Ушбу ажойиб жамоа аъзолари билан ишлаган бўлардим.

- Роликка омманинг муносабати қандай бўлди?

Сардор Бобоев: Ролик одамларга ёққанини тушундик, лекин бир неча кун ичида уни юз минглаб кишилар кўришини кутмагандик.

Камтарона ҳисобларимизга кўра, уни ярим миллион марта кўришган. Лекин мессенжерларда неча марта кўришганини билмаймиз. Бу рақам миллиондан ошган бўлса ҳам ажабланмайман.

Бу иш билан шуғулланишни бошлаганимизга эндигина уч ой бўлган ва бештагина видео тайёрлаган бўлсак-да, оммага ижодимиз ёқяпти деб бемалол айта оламан. 200-300 ижобий изоҳ орасида битта салбий изоҳ учрайди.

-Жавлон, видеоблогерлигингизга ота-онангиз қандай муносабатда?

Жавлон Асатуллаев: Мен ижод билан шуғулланаётганимга 15 йилдан ошди, ота-онам ижобий муносабатда. Бунинг устига ижодимни айнан юмористик лойиҳалардан бошлаганман. Бу мавзу менга яқин.

© Facebook / Javlon AsatullaevЖавлон Асатуллаев
Джавлон Асатуллаев - Sputnik Ўзбекистон
Жавлон Асатуллаев

- Келгуси лавҳаларингиз қандай мавзуларда бўлади?

Сарвар Каримов: Мавзулар жуда кўп. "Турлар" ҳақидаги скетчларимизни давом эттиришни режалаштирганмиз. Бундан ташқари биринчи шахс номидан, "Кутиш ва воқелик", "Хулласи калом" каби лойиҳаларимиз бор.

Буларнинг бари интернетда мавжуд, биз янгилик яратаётганимиз йўқ. Биз велосипед ихтиро қилмаяпмиз, уни ўз йўлларимизга мослаштиряпмиз.

Сардор Бобоев: Ҳозир бизда иккита сценарий тайёр, булар "Реклама ҳаётга қарши" ва "Қарз сўрашганда нима деб жавоб қайтариш керак" деб номланади. Томошабинлар уларни тез орада кўришади деб умид қиламан.

- Таксичилар, офис ходимлари, ресторан мижозлари мавзуларини ёритдингиз. Энди навбат кимга?

Сарвар Каримов: Бизда аёллар мавзусига кам эътибор қаратилган. Мана шу камчиликни тўғрилаш керак.
Ҳозирда бошловчи актриса Мадина Мамасолиева билан ишлаяпмиз (Madinka лойиҳаси). Севиб қолган, айрилиқдаги, уришиб қолган қизлар мавзусини олиб чиқишимиз мумкин.

Миллион гуруҳи - Sputnik Ўзбекистон
Шамани шама қилган "МИЛЛИОН"

- Келгуси ижодий режаларингиз қандай?

Сарвар Каримов: Менинг асосий фаолияти реклама роликлари ва видеоклиплар тайёрлаш. Иш жудаям кўп ва асосийси, буюртмаларни вақтида бажариш ва In Da House учун скетчлар олиш керак.

Жавлон Асатуллаев: Биз ҳамкорликда (Media House ва Sound Pixels) Ўзбекистон интернетидаги кўнгилочар йўналишни ривожлантирмоқчимиз. Катта жамоа йиғиб турли интернет лойиҳалар яратиш асосий мақсадим.
- Сиз учун In Da House нима? Кўнгил очишми ёки ишми?

Сарвар Каримов: Албатта кўнгил очиш. Лекин асосий мақсадимиз нафақат ўзбек менталитетининг ўзига хос хусусиятлари, балки муаммоларни ҳам кўрсатиб бериш. Биз учун ҳазил асосий нарса эмас, балки юқори мақсадга эришиш воситаси холос.

Янгиликлар лентаси
0