ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик видеоблогерлар ҳазил ролик орқали ўзбек жини қандай бўлишини тасвирлашди.
Лавҳада бош ролларни Жавлон Асатуллаев ва Азиз Ҳусановлар ижро этишган.
Улар давлат органларидаги қоғозбозликлар, йўлларнинг сифати ва бошқа муаммоларни ҳазил орқали кўрсатиб беришган.
"Биз жудаям кулгили лавҳа яратмоқчи эдик, лекин ғамгинроқ чиқиб қолди. Лекин сиз хавотирланманг, ҳаммаси яхши бўлади!", — деб ёзади муаллифлар.