Фуқаролик билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартиш киритилди

© Sputnik / Вадим ШекунПаспорт гражданина Узбекистана
Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлаш тартиби Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда белгиланади

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ўзбекистон президентининг Фармонига асосан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритилди. Фармоннинг тўлиқ матни билан Lex.uz қонун ҳужжатлари миллий базасида танишиш мумкин.

Унга кўра, "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги қуйидаги ҳолларда йўқотилиши мумкин:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаросига нисбатан унинг чет эл давлати армиясига ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизматига, шунингдек полициясига, адлия органларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларига ишга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ёхуд бошқа ишончли маълумотлар мавжуд бўлганда.

Ўзбекистон фуқаросининг паспорти - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев яна юз нафарча одамни фуқароликка қабул қилди

б) агар чет элда доимий яшовчи шахс уч йил мобайнида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса.

Уч йиллик муддат тартиби фақатгина 16 ёшга тўлган шахсларга нисбатан қўлланилади, уларнинг ота-оналари ёки улардан бирининг илтимоснома берганлиги ҳоллари бундан мустасно. Илтимосномага 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг нотариал тасдиқланган розилиги илова қилинади.

в) агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги олдиндан била туриб ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олинган бўлса.

г) агар шахс чет эл давлати фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса.

д) агар шахс чет эл давлати фуқаролигини олган бўлса.

Ўзбекистон фуқароси паспорти - Sputnik Ўзбекистон
Вазир ўринбосари: Ўзбекистон икки фуқароликни киритишни режалаштирмаган

Манфаатдор вазирлик ва идоралар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқароларга нисбатан ҳужжатларни Ички ишлар вазирлигига юборадилар. Ички ишлар вазирлиги ҳужжатларни ва Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Миллий хавфсизлик хизматининг хулосасини қабул қилиб, уларни ўзининг ҳужжатлари ва хулосаси билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича Комиссияга тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича Комиссия тақдим этилган ҳужжатларни ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг хулосаларини кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қарор қабул қилиш учун таклиф киритади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлашда фуқароликни йўқотган деб топилаётган шахсни бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида хабардор қилиш чоралари кўрилади.

Ўзбекистон фуқаролари паспорти - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев фармони билан 179 кишига Ўзбекистон фуқаролиги берилди

Хабардор қилиш ўрнатилган тартибда шахснинг яшаш жойи бўйича амалга оширилади. Шахснинг турар жойи ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, унинг охирги яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини ёки яқин қариндошларини хабардор қилиш орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони чиққан кундан бошлаб йўқотилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлаш тартиби Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда белгиланади.

Янгиликлар лентаси
0