ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистонда яқин келажакда икки фуқароликни киритиш масаласи кўриб чиқилмайди, деб таъкидлади Спутник Ўзбекистон мухбири томонидан берилган саволга жавобан Адлия вазири ўринбосари Нодир Жўраев.
Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, икки фуқаролик киритилиши ҳақидаги маълумотлар — миш-мишдан бошқа нарса эмас.
"Бу ҳақда гап бўлиши мумкин эмас. Бизнинг давлатимизда биттагина фуқаролик тан олинади.Ўзбекистонда икки фуқаролик масаласи муҳокамага киритилгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатдан йироқ. Бу шунчаки — миш-миш. Балки, хорижга чиқиш паспортлари киритилиши режалаштирилаётгани боис, кимдир бу масалани ўзича талқин қилган бўлиши мумкин", — деб айтган Жўраев.