Мирзиёев яна юз нафарча одамни фуқароликка қабул қилди

© Sputnik / Алексей ТихомировЎзбекистон фуқаросининг паспорти
Ўзбекистон фуқаросининг паспорти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 94 кишига фуқароликни тақдим этиш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Фуқароликка қабул қилинаётганлар орасида Марказий Осиё давлатлари, Россия, Белоруссия ва Украинада туғилганлар ҳам бор

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида"ги Фармонни имзолади, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Фармонга асосан 94 киши фуқароликка қабул қилинган.

Паспорт топшириш маросими - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада 16 нафар шахсга Ўзбекистон фуқароси паспорти топширилди
"Ўзбекистон фуқароликка қабул қилиш борасида ҳам қонунийлик, инсонпарварлик ва ижтимоий бағрикенглик тамойилларига асосланган ҳолда инсон манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш чора-тадбирларини тизимли равишда амалга ошириб боради.

"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий ҳолати, ирқи, миллати, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати ҳамда сиёсий ва бошқа эътиқодидан қатъий назар, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонун кучга кирган вақтда турли объектив ва бошқа ҳаётий шароитларга кўра мамлакат ташқарисида бўлган маҳаллий аҳоли, шунингдек, бошқа мамлакатларда туғилиб-ўсиб, Ўзбекистонни ўз Ватани сифатида дилдан тан олган, унинг тараққий этиши ва гуллаб-яшнаши учун муносиб ҳисса қўшганлар қабул қилиниши мумкин", — дейилади фармонда.

Эслатиб ўтамиз, бу Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган фуқароликка қабул қилиш тўғрисидаги иккинчи ҳужжатдир. 2016 йилнинг декабр ойи охирида Мирзиёев 179 нафар кишига фуқароликни тақдим этган эди.

Янгиликлар лентаси
0