Фарғонада 16 нафар шахсга Ўзбекистон фуқароси паспорти топширилди

© m-press.uz / Ш.КорабоевПаспорт топшириш маросими
Паспорт топшириш маросими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 20 декабрда имзоланган фармонга мувофиқ 179 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Фарғонада Ўзбекистон фуқаролиги берилган 16 нафар шахсга Ўзбекистон фуқароси паспортини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради m-press.uz.

Фуқаролик паспортларини топшириш тантанасида вилоят ҳокимининг ўринбосари Қ. Имомов сўзга чиқиб, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган шахсларни катта шараф билан қутлади ҳамда ватанимиз равнақи йўлидаги ишларига омад тилади. Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган шахслар катта эътибор учун ўз миннатдорликларини билдирди.

© m-press.uz / Ш.КорабоевПаспорт топшириш маросими
Вручение паспорта в Фергане - Sputnik Ўзбекистон
Паспорт топшириш маросими

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 20 декабрда имзоланган "Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида"ги фармонга мувофиқ мамлакат ҳудудида истиқомат қилаётган 179 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди.

Янгиликлар лентаси
0