Эҳтиёт бўлинг: эртакларга ҳам бесоқоллар кириб келмоқда

© AP Photo / Disney via APКадр из фильма "Красавица и чудовище"
Кадр из фильма Красавица и чудовище - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда "Соҳибжамол ва махлуқ" фильмига "16 ёшдан катталар учун" деган белги қўйилди

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Гўзал муҳаббатни тараннум этувчи "Соҳибжамол ва махлуқ" эртаги ҳақида эшитмаган, мазкур эртак асосида яратилган фильм ва мультфильмларни қайта-қайта томоша қилмаган инсонлар кам бўлса керак. Зеро эртакда севги-муҳаббат ҳар қандай ёвузликни енгиши, мўъжизалар содир этиши, ташқи кўриниш алдамчи бўлиши, оқкўнгиллик, самимийлик дунёни қутқариши таъкидланади.

Худди ана шу гўзал мультфильм ва киноасарларни дунёга тақдим этган Disney компанияси "Соҳибжамол ва махлуқ" эртаги асосида режиссёр Билл Кондон суратга олган янги фильмни намойиш этди. Бу фильм бир қарашда илгари суратга олинган фильмлардан деярли фарқ қилмайдигандек, лекин…

Фильм муаллифи Билл Кондоннинг айтишича, ушбу мюзиклда бесоқолбоз қаҳрамонга ҳам ўрин ажратилган. Унинг исми ЛеФу бўлиб, Гастонга ёрдам беради. Ва у шунчаки ёрдам берибгина қолмайди, балки ўзининг ҳамжинсини ўпишни истайди.

Айтсам ишонмайсиз (Мультфильм) - Sputnik Ўзбекистон
Кимнинг ноғорасини чаляпсан, мультипликатор?

Attitude Magazineга берган интервьюсида Билл Кондоннинг айтишича, "ЛеФу бугун Гастон билан бўлишни, эртага уни ўпишни истайдиган йигит. У ўз фикрларидан уялади. У ўз туйғуларини эндигина англаб етган инсон. Бу Disney студияси фильмидаги илк ёқимли бесоқолбозлик лавҳасидир".

16 март куни Малайзияда мазкур фильм премьераси бўлиб ўтиши лозим эди, лекин ортга сурилди. Малайзия кенгаши фильмдаги бесоқолбозлик лавҳасини олиб ташлашни талаб қилди. Мамлакатдаги диний ва дунёвий қонунларга кўра, бесоқолбозлик жиноят ҳисобланади.

Россияда бу эртак фильмга "16 ёшдан катталар учун" деган белги қўйилди. Бунинг ташаббускори Давлат думаси депутати Виталий Милонов бўлди. У маданият вазирига мурожаат қилиб, фильм бесоқолбозликни тарғиб қилиши борасида текширув ўтказишни сўради.

"Давлатнинг болалар олдидаги биринчи навбатдаги вазифаси болалик ва ўсмирликни дунёдаги ифлосликлардан ҳимоя қилиш, болалар мусаффолигини асраш, фарзандларимизни разил ва хавфли иллатлардан сақлашдир. Мазкур ҳолатда бизнинг умумий вазифамиз эса бу мюзиклнинг ҳар қандай кўринишда экранларга чиқишига йўл қўймаслик", деди Милонов.

Сингапурда ҳам машҳур эртакнинг янгича талқини ёш болалар учун эмаслиги таъкидланди.

Дедпул фильмидан саҳна - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент кинотеатрлари Дедпул фильмини кўрсатишдан воз кечишди

АҚШнинг Алабама штатидаги кинотеатрда ҳам бесоқол қаҳрамон сабабли "Соҳибжамол ва махлуқ" намойиши тақиқланди. Кинотеатр хўжайинлари компаниялар ўз қарашларини тиқиштиришда давом этишаётган вақтда "бу зарбага дош бериш" кераклигини билдиришди. Кинотеатр томошабинларга оилавий картиналар намойиш этишга ваъда берди.

Яқинда Америка киноакадемиясининг "Оскар" мукофоти "йилнинг энг яхши фильми" номинациясида "Ой нури" фильмига топширилди. Фильмда Майами шаҳрилик қора танли йигитнинг машаққатли ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Машаққатли ҳаёт кечирган бу йигит ҳам негадир бесоқол.

Бундай коса тагида нимкоса тарзидаги асарлар орқали муаллифлар нимани тарғиб қилишмоқчи? Хулоса ўзингиздан.

Янгиликлар лентаси
0