ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. Тошкентнинг беш йирик кинотеатрлари америаканинг янги «фантастик боевик» жанрида суратга олинган "Дэдпул" (Deadpool) фильмини кўрсатишдан воз кечишди, хусусан, ахлоқий сабабларга кўра.
Фильм АҚШда 9 февралда, Россияда 11 февралда экранларга чиқди. Фильм фақат 17 ёшдан катта томошабинлар учун мўлжалланган.
Фильмда қотиллик ва зўравонлик саҳналари, тўлиб тошиб ётибди. Айниқса одам танасига оғир жароҳат еткизиш саҳналари, фақат Голливудга хос алоҳида “лаззат” билан тасвирланган. Маънавий жиҳатдан эса, кўпгина АҚШ “боевик”лари каби, кўлмакдан саёз. Фильм прокати Хитойда ҳам таъқиқланиши бежиз бўлмаса керак.
РИА Новости мухбирига Тошкентнинг MegaCinema кинотеатри менеджери айтишига қараганда, “Дедпул” ўзбек жамиятининг ахлоқий ва маънавий меъёрларига тўғри келмайди, шунинг учун кинотеатр уни кўрсатишдан воз кечган.
“Биз кинотеатрларга лицензия берамиз холос, репертуарни кинотеатрларнинг ўзи тузади. Фильмларни кўрсатиш ёки кўрсатмаслик ҳақидаги қарор, фақат кинотеатрлар раҳбарияти томонидан қабул қилинади”, — деди "Узбеккино" вакили.
“Дедпул” – “Икс одамлар” фильмлар сериясининг саккизинчиси бўлиб, бош ролда — Уейд Уилсон собиқ спецназчи ролини ўйнайди. Оғир касалликдан сўнг унинг танаси устидан тиббий тажриба ўтказилади ва натижада қаҳрамон тана яралари жуда тез битиш ва супер куч ва супер тезлик каби қобилиятларга эга бўлади. Бироз вақт ўтиб Дедпул ўзининг ҳукуматнинг “Супер аскар” яратиш дастурининг маҳсулоти, яъни “тажриба қуёнчаси” эканини англаб етади ва ҳукуматдан қасос олишга қарор қилади. Унга қарши ҳукуматнинг махсус кучлари ва бошқа “супер қобилиятга” эга бўлган қаҳрамонлар курашади.