Андижон ва Новосибирск ўртасида "яшил йўлак" яратилади

© Правительство Новосибирской областиХоким Андижанской области Шухратбек Абдурахмонов (слева)
Хоким Андижанской области Шухратбек Абдурахмонов (слева) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сотувчи ва харидорларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда Новосибирскда Ўзбек савдо уйи очилади

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси, хусусан, Андижон вилояти билан саноат, тиббиёт ва таълим соҳаларида фаол ҳамкорлик қилинмоқда, деди Новосибирск вилояти ҳукумат раисининг ўринбосари Владимир Знатков Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов билан бўлиб ўтган учрашувда.

Учрашувда икки вилоят ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

"Ўзбекистон Республикаси, хусусан, Андижон вилояти билан саноат, тиббиёт ва таълим соҳаларида фаол ҳамкорлик қилинмоқда. Новосибирск вилояти иқтисодий ва маданий ҳамкорлик бўйича катта тажрибага эга ва биз савдо-иқтисодий салоҳиятни янада кенгайтириш учун шароит яратишга тайёрмиз", — деди Владимир Знатков.

Город Новосибирск - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон расмий делегацияси Новосибирскда музокаралар ўтказади

Ўз навбатида Шуҳратбек Абдураҳмонов Новосибирскка ташрифдан асосий мақсадлардан бири узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, жумладан етарли миқдорда янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришни йўлга қўйиш эканлигига эътибор қаратди.

Новосибирскка ушбу маҳсулотларни етказиб бериш учун "яшил йўлак" яратиш бўйича келишувга эришилди. "Яшил йўлак" тартиби фитосанитария, божхона ва бошқа текширув жараёнларига кетадиган вақт сарфини камайтириш имконини беради. Озиқ-овқат кўргазмалари, ярмаркаларини ўтказиш, ишчи ташрифлар ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, Шуҳратбек Абдураҳмонов маданий-гуманитар, туризм, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида вилоятлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

© Правительство Новосибирской областиЎзбекистон делегацияси Новосибирскка ташриф буюрди
Визит официальной делегации Узбекистана в Новосибирскую область - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Новосибирскка ташриф буюрди

Шунингдек, Андижон вилояти ҳокими Новосибирск шаҳри мэри Анатолий Локоть билан савдо, туризм, маданият ва спорт соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Мэр Анатолий Локоть ўзбекистонликлар делегациясини шаҳарнинг ривожланиш жараёни билан таништирди.

Мева сабзавотлар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон йил давомида Новосибирскка мева-сабзавот етказиб беради

"Бугунги кунда Новосибирскни Осиёга очиладиган дарвоза деб аташ мумкин, — деди шаҳар мэри. — Россияга Марказий Осиёдан келадиган барча нарса бизнинг шаҳримиз орқали ўтади. Ҳамкорлигимизни ривожлантириш салоҳияти жуда юқори".

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов муниципал бошқарув бўйича тажриба алмашиш ҳамда туризм ва савдо соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришни таклиф қилди.

Новосибирск губернаторлиги халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи Сергей Санниковнинг айтишича, аҳолининг Ўзбекистондан келтириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига талаби доим юқори бўлиб келган.

"Ўтган йили биргина Андижон вилояти 100 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилди. Пештахталаримизни олма, анор, узум, ўрик ва бошқа маҳсулотлар безади. Сотувчи ва харидорларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда Новосибирскда Ўзбек савдо уйи очилади", деди у.

Янгиликлар лентаси
0