Саккиз юздан ортиқ америкаликлар Саудия Арабистони устидан даъво аризасини беришди

© AFP 2023 / STAN HONDA2001 йил 11 сентябрда содир этилган теракт
2001 йил 11 сентябрда содир этилган теракт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Даъвогарлар қироллик ҳукуматидан етказилган зарар учун молиявий компенсация талаб қилишмоқда. Моддий товон миқдори ҳозирча маълум қилинмаяпти

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. 2001 йил 11 сентябр терактларида қурбон бўлганлар бир гуруҳ инсонларнинг қариндошлари Саудия Арабистонига қарши даъво аризасини бердилар. Улар саудиячиларни "Ал-Қоида" террорчилик гуруҳини молиялаштиришда ва қўллаб-қувватлашда айбламоқда, деб хабар қилди РИА Новости.

АҚШ президенти Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Конгресси биринчи марта Обама қўйган тақиқни инкор этди
800 киши номидан берилган 135 бетлик аризада терактлар натижасида қурбон бўлган ва жабрланган инсонларнинг ва уларнинг қариндошларининг исм-шарифлари санаб ўтилган. Даъво аризаси душанба куни Манхэттендаги федерал судига берилган. Даъвогарлар қироллик ҳукуматидан етказилган зарар учун молиявий компенсация талаб қилишмоқда. Моддий товон миқдори ҳозирча маълум қилинмаяпти.

"Саудия Арабистони икки юзламалик қилди. АҚШ олдида ва Ғарбнинг бошқа давлатлари қаршисида у "Ал-Қоида" ва террорчиликка қарши курашаётган давлатдек кўрсатди ўзини. Аммо шу билан бирга, ушбу ҳужжатда келтирилганидек, Саудия Арабистони ҳукумати номидан иш олиб борувчи шахслар "Ал-Қоида"га каттагина ёрдам бериб келишган", — дейилади даъво аризаси матнида. Шунингдек, Саудия Арабистони кўмагисиз, террорчилар 11 сентябрда юз берган терактларни амалга ошираолмаган бўлишлари қайд этилган.

2001 йил 11 сентябрда содир этилган теракт - Sputnik Ўзбекистон
Ҳолид Шайх Муҳаммаднинг Обамага мактуби эълон қилинди
Эслатиб ўтамиз, президент Барак Обама тақиқига қарамай АҚШ Конгресси 2001 йил 11 сентябр терактларида қурбон бўлганларнинг оилаларига Саудия Арабистони устидан даво қилиш ҳуқуқини берувчи қонунни қабул қилгач, АҚШ пойтахтида яшовчи Стефани Росс Десимон томонидан ёзилган даъво энг биринчиси бўлди.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигининг фикрича, АҚШ томонидан қабул қилинган қонун юз йиллар давомида халқаро муносабатларнинг асосини ташкил қилган суверен давлат тамойилларига жиддий путур етказмоқда.

Янгиликлар лентаси
0