ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. АҚШда Америка ҳукумати 11 сентябр терактларининг бош ташкилотчиси деб биладиган — Ҳолид Шайх Муҳаммаднинг 18 бетлик мактуби қисман эълон қилинди. Ушбу мактуб мамлакат собиқ президенти Барак Обамага аталган, деб ёзади Miami Herald нашри. РИА Новости хабари асосида.
Муҳаммад ўз мактубида 2001 йилнинг 11 сентябрида содир этилган терактларда Вашингтоннинг ўзи айбдор, дея таъкидлаган.
Муҳаммад Обамага мактубда "илоннинг боши" ва "золимлик ҳукм сурган мамлакат президенти" дея мурожаат қилган.
Эълон қилинган мактуб якунида 2015 йил январ ойи санаси қўйилган. Маълум бўлишича, Гуантанамо турмаси назоратчилари Муҳаммаднинг ушбу мактубини Америкага етказишдан кескин бош тортишган. Аммо ўтган йилнинг сентябрида Муҳаммаднинг адвокати судьядан ушбу ишга аралашишни илтимос қилган ва айбланувчи президентга мурожаат этишга ҳақли эканлигини айтган. Натижада ҳарбий суд адвокат талабини қондирган.