Барак Обама Саудия Арабистонидан товон талаб қилишни ман этди

© AFP 2023 / STAN HONDA11 сентябрда рўй берган теракт
11 сентябрда рўй берган теракт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сал олдин АҚШ конгресси 2001 йил 11 сентябрдаги терактларда қурбон бўлганларнинг оилаларига Саудия Арабистони устидан судга арз қилиш ҳуқуқини берувчи қонунчилик лойиҳасини қабул қилган эди. АҚШ президенти Барак Обама қарори билан ушбу қонун лойиҳаси рад этилди.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Америка президенти Барак Обама 9/11 даги терактларда қурбон бўлганларнинг оилаларига Саудия Арабистони устидан судга арз қилиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини батамом рад этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Адал Ал-Жубайра - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони АҚШ иқтисодиётини синдириб ташламоқчи
Оқ Уй бундан олдин ҳам ушбу қонунчилик лойиҳасини қўллаб-қувватламаслигини бир неча бор айтган. "Бундай қонуннинг қабул қилиниши Саудия Арабистони билан муносабатларимизга путур етказибгина қолмай, балки бошқа мамлакатлар ҳам шундан сўнг судга арз қилишни хоҳлаб қолишларига асос яратган бўламиз", — дея изоҳлашганди Оқ уй вакиллари ўз қарориларини.

АҚШ Конгресси вакиллари жума куни 2001 йилнинг 11 сентябрида содир этилган терактларда қурбон бўлганларнинг оилаларига хориж давлатлар фуқаролари ва ҳуқумати устидан судга арз қилиш ҳуқуқини берувчи қонунчилик лойиҳасини қабул қилган эдилар. Ушбу қонун лойиҳаси сал олдин АҚШ сенати томонидан ҳам маъқулланган эди.

Янгиликлар лентаси
0