ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. АҚШ Конгресси Обама томонидан "11 сентябрдаги терактларда қурбон бўлганларнинг оилаларига Саудия Арабистони устидан судга арз қилиш ҳуқуқини берувчи" қонунга нисбатан қўйилган "вето"си яъни тақиқини бартараф этишга муяссар бўлди; конгрессменлар Барак Обама ҳокимият тепасида бўлган даврдан бери илк маротаба ўз ҳуқуқларидан фойдаландилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Қонун қабул қилинган куннинг эртасига Обама қарори билан ушбу лойиҳа рад этилди. АҚШ президенти ўз қарорини "иттифоқдошлар билан алоқаларни бузишни истамаслиги" билан изоҳлади.
Конгресс Обамага қарши
Рейтер агентлиги хабарига кўра, конгрессменларнинг 348 нафари (76 тага қарши) президент қўйган вето қайтарилиши учун овоз беришган овоз берган.
Конгресснинг оммавий норозилиги вакиллик палатасининг аксариятини республикачилар ташкил қилиши билан изоҳланади. Улар доимий равишда демократ-президент қабул қилган қарорларни танқид қилиб келадилар.
Айтганча, Барак Обаманинг партиядошлари ҳам тақиқ бекор қилиниши учун овоз берганлар.
Экспертларнинг таъкидига кўра, Конгресс Обама президентлик курсисига ўтирганидан буён биринчи марта у қўйган тақиққа қарши чиққан.
"Хавфли ҳодиса"
Конгресс қарори Оқ уй томонидан аллақачон танқид қилинди. Обаманинг матбуот-котиби Жош Эрнест республикачиларнинг фаолиятидан, нафақат демократлар, балки сайловчи-республикачиларнинг ўзлари ҳам қаттиқ норози экани ҳақида баёнот қилди.
"Биз кутилмаганда бутун дунё бўйлаб қилаётган ишларимиз учун жавоб берадиган бўлиб қолдик. Судларга бериладиган шикоят аризалар субъетига айландик. Ахир натижа қандай бўлишини билмаймиз-ку", — деб таъкидлади Обама.
АҚШ президенти, шунингдек, Конгресс қачондир "бош кўтариши" мумкинлиги ҳақида хаёлига келтирмаганини қўшимча қилди.