ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik матбуот хизмати. Sputnik томонидан ўтказилган сўровга кўра Германия (74 %), Франция (65 %), ва Италия (63 %) аҳолисининг аксарият қисми АҚШнинг 11 сентябрь воқеаларидан кейин терроризмга қарши кураш чоралари дунёда хавфсизликни кучайтирмади деб ҳисоблайди. АҚШ аҳолиси эса аксинча фикрда: сўровда қатнашганларнинг 54 %и уларнинг мамлакати терроризмга қарши муваффақиятли кураш олиб бораётганини айтган бўлса, 39 %и бу фикрга қўшилмаган, 7 %и эса “билмайман” деган жавобни берган. Ушбу маълумотлар Sputnik ахборот агентлиги ва радиосининг буюртмасига биноан Ifop тадқиқот компанияси томонидан ўтказилди.
IFop компанияси томонидан 28 июндан 4 июлгача Германия, Франция, Италия ва 26-30 август кунлари АҚШда ўтказилган сўровномада ёши 18дан юқори бўлган 4015 киши қатнашди.
2011 йил 11 сентябрдаги террорчилик ҳужумларидан кейин АҚШ ички ва халқаро хавфсизликни кучайтиришга қаратилган қатор чораларни кўрди. Террорчилик хавфини камайтириш мақсадида Афғонистон ва Ироққа бостириб кирилди.