Лавров: Ўзбекистон - Россиянинг МДҲдаги асосий иқтисодий ҳамкори

© Sputnik / Эдуард Песов / Медиабанкка ўтишПереговоры С.Лаврова и А.Камилова в Ташкенте
Переговоры С.Лаврова и А.Камилова в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигига 25 йил тўлиши муносабати билан бир-бирларига мактуб йўлладилар

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистон Россиянинг МДҲдаги асосий савдо-иқтисодий ҳамкори бўлиб қолади, деб таъкидлади Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигига 25 йил тўлиши муносабати билан йўллаган мактубида.

"Ўтган 25 йил давомида Россия ва Ўзбекистон тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳурмат, мустаҳкам дўстлик анъаналари тамойилларига асосланган муносабатларни ривожлантиришда сезиларли натижаларга эришдилар ҳамда бу муносабатларни янада юқори даражага олиб чиқдилар", — деди Россия ТИВ раҳбари.

Министерство иностранных дел России - Sputnik Ўзбекистон
Москвада Ўзбекистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

Унинг сўзларига кўра, томонларнинг юқори даражадаги мунтазам алоқалари икки мамлакат ҳамкорлигининг ривожланишида муҳим омил бўлмоқда. Лавров шунингдек, иқтисодий алоқаларнинг ривожланишида Ўзбекистон ва РФ ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг алоҳида ўрни борлигини қайд этди.

"Нишонланаётган мазкур сана Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳар омонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, биродар халқлар фаровонлиги, Марказий Осиё минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади", —деди Россия ТИВ раҳбари.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ўз навбатида ўтган чорак аср давомида икки мамлакат икки томонлама муносабатларнинг барча соҳаларида ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар йўналишида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйганини эътироф этди.

Плодоовощная ярмарка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро ҳамкорлик ўрнатади

"Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий, ҳарбий-сиёсий ва гуманитар соҳалардаги алоқаларнинг ривожланиши ҳамда стратегик ҳамкорликнинг кучайиши Марказий Осиё минтақасидаги барқарорлик ва хавфсизликни сақлашга хизмат қилиши ҳақидаги фикрингизга қўшиламан", — дея қайд этди Камилов.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 20 мартда ўрнатилган.

Янгиликлар лентаси
0