ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистон ҳукуматида айни дамда Россия ҳудудлари билан ҳамкорлик ўрнатиш масаласи муҳокама қилиниб, унга доир ҳужжатлар Шавкат Мирзиёевнинг апрелда Москвага бўлиб ўтадиган ташрифига тайёрланмоқда, Sputnik мухбири хабарига асосан.
“Ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш муҳим ва истиқболли йўналишдир. Ушбу соҳада ҳукуматлараро шартнома имзоланиши икки мамлакат ҳудудлари орасида савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади ва умумий ҳисобда мамлакатлараро маҳсулот алмашинувини оширади”, — дейилган хабарда.
Ўзбекистон мева-сабзавотларини Сибир ва Узоқ Шарқ ҳудудларига тўғридан-тўғри еткизиб бериш тажрибаси жуда яхши самара берди. Ўтган йилда ушбу ҳудудларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари еткизиб бериш ҳажми ошди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил Россия ва Ўзбекистон орасида маҳсулот алмашинуви ҳажми умумий ҳисобда 13% га қисқаришига қарамасдан, Ўзбекистондан импорт қилинадиган маҳсулотлар ҳажми 23,7 % га ўсди.