Москвада Ўзбекистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишМинистерство иностранных дел России
Министерство иностранных дел России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маслаҳатлашувлар чоғида Ўзбекистон ва Россия томонларидан кўриб чиқилаётган ва бўлажак олий даражадаги учрашувда имзоланиши режалаштирилаётган ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. 13-15 март кунлари Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси инвентаризация ва икки томонлама муносабатларнинг шартнома-ҳуқуқ базасини мукаммаллаштириш бўйича Ўзбекистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувларида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Россия делегациясига Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ мамлакатлари учинчи департаменти раҳбари ўринбосари Евгений Терехин бошчилик қилди.

Маслаҳатлашувлар чоғида Ўзбекистон ва Россия томонларидан кўриб чиқилаётган ва бўлажак олий даражадаги учрашувда имзоланиши режалаштирилаётган ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.

Янгиликлар лентаси
0