Саховат сабоғи: тошкентлик ўсмир бемор болалар учун хайрия тадбири уюштирди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишБукинистические книги
Букинистические книги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентлик ўсмир туғилган кунига ота-онаси берган пулга Болалар суяк-сил сиҳатгоҳидаги бемор болаларга совғалар олди

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Темурмалик исмли тошкентлик ўсмир ўз туғилган кунига Болалар суяк-сил сиҳатгоҳидаги бемор болалар учун китоб йиғиш бўйича хайрия тадбирини уюштирди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Тошкентдаги Next кўнгилочар-савдо мажмуасига келган Темурмалик исмли ўсмир келаётган якшанбада нишонланадиган туғилган кунида тадбир уюштиришда ёрдам сўради. У ота-онаси берган пулга меҳрга муҳтож болалар учун совға олишга қарор қилганди.

Кардиохирурглар - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда хайрия акцияси доирасида 45 бола операция қилинди

"Аввалига дўстларим билан мажмуага кино томоша қилиш, яхмалакда учиш ва фудкортда пицца ейиш учун келмоқчи эдим. Ота-онам туғилган куним зўр байрамдек ўтиши учун менга пул ҳам беришганди. Бирдан хаёлимга бир фикр келди: мен доим маза қилиб ҳордиқ чиқаришим мумкин. Дўстларим ҳам. Бироқ шундай болалар борки, улар вақтини чоғ ўтказа олмайдилар. Балки уларнинг ота-оналарида пул йўқдир, балки улар бетобдир. Дадамнинг олдига маслаҳат сўраб бордим. Қандай қилиб мен туғилган кунимга оладиган совғаларимни уларни доим ҳам кўравермайдиган болалар ҳам олиши мумкин? Шундай қилиб Next раҳбарларидан ёрдам сўрадим", — дейди Темурмалик.

Савдо мажмуаси жамоаси ўзаро келишган ҳолда Болалар суяк-сил сиҳатгоҳини танлади. У ердаги бемор болажонлар китобларни жуда севишади. Уларнинг барига эса китоб етмайди. Шу тарзда Next савдо мажмуаси томонидан хайрия китоблар марафони эълон қилинди. Ушбу марафонга барча хоҳловчилар қўшилишлари мумкин. Бунинг учун уйдаги китоб жавонида турган яхши ҳолатдаги китоблардан олиб мажмуага келтириш кифоя.

Лола Исломовна Каримова-Тилляева - Sputnik Ўзбекистон
Лола Каримова-Тилляева жамғармаси 15 минг болага ёрдам берди

Темурмалик таваллуд айёми учун аталган пулларга аллақачон илк совғаларни харид қилди. бундан ташқари, савдо мажмуаси ўз кутубхонасида мавжуд китоблардан бир қисмини сиҳатгоҳга тақдим этишга қарор қилди. бу кўп эмас, лекин хайрия марафони ёрдамида бемор болалар юзларидаги шодон табассумлар яна ҳам кўпаяди.

Китоб йиғиш тадбири уч кун — 3 мартдан 5 мартгача давом этади, 6 март куни биргаликда тўпланган китоблар доимий сақланиш учун Болалар суяк-сил сиҳатгоҳига топширилади.

Темурмаликнинг ўзи эса математикани ёқтиради, халқаро олий таълим муассасасига ўқишга киришга тайёрланмоқда ва келажакда ёш ихтирочи ва олимлар учун фонд ташкил қилмоқчи.

Янгиликлар лентаси
0