Лола Каримова-Тилляева жамғармаси 15 минг болага ёрдам берди

© Facebook / Lola Karimova-TillyaevaЛола Исломовна Каримова-Тилляева
Лола Исломовна Каримова-Тилляева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вилоятларда яшаётган ёрдамга муҳтож болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатишни кенгайтириш мақсадида келажакда ҳудудларда марказ филиалларини очиш кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Лола Каримова-Тилляева раҳбарлигидаги "Sen yolg'iz emassan" жамғармаси ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолияти давомида 15 минг болага ёрдам берди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ушбу маълумотлар шу кунларда Тошкентда бўлиб ўтаётган "Ижтимоий инклюзия: болалар ижтимоийлашувидаги янги йўналишлар" Халқаро анжуманида маълум қилинди.

"Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази бевосита Ўзбекистоннинг биринчи президенти қўллаб-қувватлови остида ташкил этилган. Ҳозирда марказ хайрия асосида хизмат кўрсатади ва энг замонавий техника билан жиҳозланган. Марказ мутахассислари ҳар бир бола учун шахсий реабилитация дастурини ишлаб чиқадилар", — деди Лола Каримова-Тилляева.

Лола Исламовна Каримова-Тилляева - Sputnik Ўзбекистон
Лола Каримова навбатдаги хайрия тадбири ҳақида хабар қилди

Унинг сўзларига кўра, вилоятларда яшаётган ёрдамга муҳтож болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатишни кенгайтириш мақсадида келажакда вилоятларда марказ филиалларини очиш кўзда тутилган. Ҳозирда Қарши шаҳрида марказ филиалини ташкил этиш бўйича иш олиб борилмоқда.

"Марказ фаолияти статистикасининг кўрсатишича, бу ерга келган болаларнинг 72%ида ижобий ўсиш кузатилмоқда. Улар оёққа туришмоқда, айримлари умумтаълим ёки махсус мактабларга қатнамоқда", — деди Лола Каримова-Тилляева.

Анжуман якунларига кўра имконияти чекланган, ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг қизиқишлари ҳамда имкониятларини инобатга олган ҳолда ижтимоий муҳофаза қилиш ва интеграциялаш самарадорлигини ошириш, уларни тўлақонли мустақил ҳаёт кечириши учун касбий ва жисмоний тайёрлаш тизими бўйича керакли тавсиялар ишлаб чиқилади.

Янгиликлар лентаси
0