Лола Каримова навбатдаги хайрия тадбири ҳақида хабар қилди

© Facebook / Lola Karimova-TillyaevaЛола Исламовна Каримова-Тилляева
Лола Исламовна Каримова-Тилляева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Сен ёлғиз эмассан" Фонди ҳамда Франциянинг "Умид ришталари" шифокорлар уюшмаси томонидан 10–17 январь кунлари амалга оширилган навбатдаги хайрия тадбири доирасида юрак нуқсонлари билан туғилган 12та болага жарроҳлик операцияси амалга оширилиб, 45та бола тиббий кўрикдан ўтказилган

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Мазкур акция ота-она қарамоғисиз қолган, кам таъминланган оиладан бўлган турли юрак нуқсонларига эга болаларга кардиожарроҳлик ёрдамини амалга ошириш мақсадида амалга ошириб келинмоқда, деб хабар қилади Лола Каримова ўзининг facebookдаги саҳифасида.

Таъкидланишича, операцияларни франциялик шифокорлар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан биргаликда Тошкент шаҳридаги В.Воҳидов номидаги Республика жарроҳлик марказида амалга оширган. Хозирда, операциядан сўнг, болалар шифокорлар назорати остидалар.

Ушбу хайрия тадбири замонавий болалар кардиожаррохлиги ва кардиореанимация соҳасида франциялик ва ўзбекистонлик шифокорларнинг малака алмашинувига яхши имконият яратади. Франциялик шифокорлар диагностика, даволаш ва реанимация соҳаларидаги янги усулларни қўллаш борасида ўз билим ва малакалари билан ўртоқлашмоқдалар.

"Умид ришталари" уюшмаси шифокорлари мазкур хайрия тадбири доирасида Тошкентга 5-чи маротаба ташриф буюришлари. Аввал улар Ўзбекистонга 2015 йилнинг июль ва декабрида ҳамда 2016 йилнинг апрель ва сентябрь ойларида ташриф буюрган эдилар.

Ўтган йилнинг май ва ноябрь ойларида эса ўта оғир юрак нуқсонларига эга бўлган ўзбекистонлик болалар Фондимиз томонидан Франциянинг Нанте шаҳридаги педиатрия клиникасига юборилиб жарроҳлик амалиётидан ўтиб келган эдилар. Фондимиз ва француз уюшмаси ҳамкорлиги мобайнида жаъми 35 нафар ўзбекистонлик болага мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилди.

Лола Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Лола Каримова "Сен ёлғиз эмассан" фондининг 14 йиллик фаолияти ҳақида ҳисобот берди
"Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг молиявий ёрдами билан 2016 йилнинг март ойида Республика жарроҳлик марказининг шифокорлари неонатал кардиожарроҳлик соҳасидаги билим ва малакаларини ошириш мақсадида Францияга юборилган эдилар.
Биз болажонларга тузалиб, ўз яқинлари ёнига тез орада соғ-саломат қайтишларини тилаб қоламиз.

Фондимизнинг "Умид ришталари" уюшмаси ва Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари Ўзбекистонда болалар кардиожаррохлигини ривожлантиришга ва туғма юрак нуқсонларига эга бўлган кўпгина болажонларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ўз ҳиссасини қўшади деб умид қиламан.

Янгиликлар лентаси
0