Тошкентда машина "киссавурлиги" билан шуғулланган икки тўда қўлга олинди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишАвтомобил ўғрилари
Автомобил ўғрилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиноятчилар универсал пульт ёрдамида машиналарни "шип-шийдон" қилиш билан шуғулланган. "Ишбилармонлар" пойтахт бозорларининг олдида иш қилишган ва ўғриланган буюмларни танишлари орқали пуллашган

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон Миллий хавфсизлиги хизмати тезкор гуруҳи ходимлари ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда машина "киссавурлиги" билан шуғулланган икки жиноий гуруҳ фаолиятига нуқта қўйди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига ҳуқуқ-тартибот муассасаси вакили.

Автомобил ўғриси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда автомобил олиб қочганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, биринчи жиноий тўда муқаддам судланган уч нафар шахсдан иборат бўлган: тошкентлик Алишер Икрамов ва Тошкент Умаралиев, ҳамда навоийлик Анваржон Раҳмоновлардан.

"Бу жиноий учлик Тошкент шаҳрида иш қилган, универсал пульт ёрдамида автомобилларни очиш билан шуғулланишган. Гуруҳ аъзолари А. Икрамовга тегишли "Спарк" автомобилида шаҳар кезиб, ўзларига "ўлжа" қидиришган. Улар жиноий ишни амалга ошириш учун бозорлар, йирик савдо дўконлари, кафе ва ресторанлар олдиларидаги автотураргоҳлардан фойдаланишган", — деган МХХ ходими.

МХХ ва ИИВ ходимлари Раҳмонов ва Икрамовни улар "Нексия" автомобилини ўмараётган вақтда қўлга олишган. Тезкор операция Яшнобод туманидаги "Диёр" кафеси олдида ўтказилган.

Жиноий гуруҳнинг учинчи аъзоси ўз шерикларининг қўлга олинганидан хабар топгач, ота-онасига тегишли квартирада яшириниб юрган. Аммо охир-оқибат у ҳам қўлга олинган.

Қўлга олинган наркотик сотувчиси - Sputnik Ўзбекистон
МХХ Тожикистондан наркотик келувчи икки "канал"ни фош этди
Тошкент ИИББ ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон ЖК тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатган. Суриштирув материаллари Яшнобод туман судига йўналтирилган ва суд ҳукми билан А.Раҳмонов ва А.Икрамовлар 7 йилга, Т. Умаралиев эса — 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Иккинчи жиноий гуруҳ икки нафар тошкентлик — Маҳмуджон Набиев ва Ниғмон Собировлардан иборат бўлган. Иккаласи ҳам муқаддам судланган: Набиев талон-тарожлик, Собиров эса чўнтак ўғрилиги ва талон-тарожлик ишлари билан шуғуллангани учун.

Аммо иккиси ҳам жиноий ўтмишидан тегишли хулоса чиқармаган кўринади.

Жиноятчилар пойтахтдаги "Фарҳод", "Чорсу" бозорлари ҳамда "Дружба бургер" кафеси олдида "ишлашган". Ўғриланган нарсаларни танишлари орқали пуллашган. МХХ ва ИИВ ходимлари уларни Шайхонтоҳур туманида ўтказилган махсус операция давомида қўлга олишга муваффақ бўлган.

Шайхонтоҳур туман суди Маҳмуджон Набиевни — 5 йилу 3 ойга, Ниғмон Собировни эса — 3 йилга қамоқ жазосига маҳкум қилган.

Янгиликлар лентаси
0