Ўзбекистонда автомобил олиб қочганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишАвтомобил ўғриси
Автомобил ўғриси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиноят кодексига автомобил олиб қочганлик учун жавобгарликни кучайтирувчи тузатишлар киритилди

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистонда бугундан бошлаб транспорт воситаларини олиб қочганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Президент Шавкат Мирзиёев Жиноят кодексига тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар бермоқда РИА Новости маҳаллий матбуотга асосланиб.

Тузатишлар қонун оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди. Илгарироқ тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва Сенат томонидан тасдиқланган эди.

Жиноят кодексининг янгиланган 267-моддасига кўра, транспорт воситасини ўғирлаган шахс 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин (илгари 3 йилдан 5 йилгача эди).

Автомобил ўғриси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ўғирланган автомобилни масофадан тўхтатиш мумкин бўлади

Бир гуруҳ шахслар томонидан аввалдан тил бириктирган ҳолда транспорт воситасини ўғирлаганлик учун 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилади (илгари беш йилдан ўн йилгача).

Транспорт воситасини бир гуруҳ шахслар томонидан босқинчилик йўли билан эгаллаб олиш 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этишга асос бўлади.

Республика Бош прокуратурасининг маълумотларига кўра, кейинги уч йилда Ўзбекистонда транспорт воситасини олиб қочиш ҳолатлари 65%га ошган.

Янгиликлар лентаси
0