Оролбўйи халқаро миқёсдаги туризм масканига айланади

© Sputnik / Юрий Куйдин / Медиабанкка ўтишОстовы кораблей на месте высушенного Аральского моря.
Остовы кораблей на месте высушенного Аральского моря. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қуриб бораётган Орол денгизи рамзи сифатида унинг қирғоғида Мўйноқ маёғи ва унга ёндош ҳолда "денгиз тўлқини шовқини" мусиқаси фони билан куй таратувчи кафе-ресторан қурилади

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мўйноқ туманида халқаро миқёсдаги туризм масканини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини тасдиқлади, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Бу ерда, хусусан, Moynaq City Center савдо-туризм комплекси ташкил этилади. Туристларга Орол денгизи қирғоқлари бўйлаб квадроциклда учиш, Орол денгизи уникал минералларига тўйинган балчиқ билан даволаш, Оролнинг сертуз даволаш ванналарини қабул қилиш каби хизматлар таклиф этилади.

Орол денгизи соҳили - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёевнинг қарорига кўра Оролбўйи аҳолисининг яшаш шароити яхшиланади

Халқаро туристик ҳамжамият эътиборини жалб қилиш мақсадида "Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши" мавзуида ҳар йили халқаро Экофестивал, "Орол денгизи балиқларидан 99 турдаги таомлар" номли Гастрономик фестивал ўтказилади ҳамда қорақалпоқ халқ шоирлари Бердах ва Ажиниязга бағишланган Халқаро мусиқий-шеърий фестиваллар ташкил қилинади.

Бундан ташқари, ҳудуднинг табиати, ҳайвонот олами ва туман аҳолисининг анъаналари, урф-одатлари ҳақида видеороликлар тайёрлаш учун "Моя Планета", "National Geographic", "Animal Planet", "Viasat Explore" каби етакчи телеканаллар таклиф этилади.

Зарур инфраструктурани ривожлантириш ҳам четда қолмайди. Маҳаллий Ўлкашунослик музейи қайта реконструкция қилинади ва денгиз ҳақидаги тарихий фотосуратлар ва видеоёзувларни намойиш қилувчи замонавий 3D технологиялар билан жиҳозланади.

Орол денгизи ўрнидаги саҳро - Sputnik Ўзбекистон
Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилаш дастури ишга тушди

Қуриб бораётган Орол денгизи рамзи сифатида унинг қирғоғида Мўйноқ маёғи ва унга ёндош ҳолда "денгиз тўлқини шовқини" мусиқаси фони билан куй таратувчи кафе-ресторан қурилади.

Орол денгизининг қуриб қолган ҳудудидаги 11та кема қайта тикланади ва уларга қизиқиш юқори бўлган туристлар келувчи мамлакатлар номи берилади.

Денгизнинг қуриб қолган чегараси белгилари тикланиб, бу жойларда денгизнинг эски харитаси туширилган катта масштабли билбордлар жойлаштирилади.

Ҳунармандлик фаолиятини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, Орол мавзуси ва денгизни тасвирловчи сувенирлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, қорақалпоқ ва Мўйноқ анъаналари тимсоли туширилган гилам тўқиш бўйича ҳунармандлик цехи ташкил этилади.

Мўйноқнинг тўқимачилик маҳсулотлари ва сувенирларини сотиш бўйича Нукус, Урганч, Хива, Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва бошқа йирик шаҳарларда савдо расталари ташкил этилади.

Орол денгизининг қуриб қолган туби - Sputnik Ўзбекистон
Орол туби бўйлаб 140 км: халқаро экспедициянинг автомобил саёҳати

Мўйноқ тумани ва Орол денгизи туризм салоҳиятини намойиш этишга доир йирик масштабли баннерлар тайёрланади ҳамда Нукус, Урганч, Хива, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида бепул жойлаштирилади.

Мўйноқ ва Орол денгизи тарихи, ҳудуднинг табиати, ҳайвонот олами ва туман аҳолисининг анъаналари, урф-одатлари, Бердах ва Ажинияз каби қорақалпоқ халқ шоирлари ва алломалари ҳақида ҳужжатли ва бадиий фильмлар ҳамда роликлар яратилиб, миллий телевидение орқали намойиш этиб борилади.

Республика миқёсида олий ўқув юртлари талабалари, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва йирик ташкилотлар ходимларини ташкиллаштирилган ҳолда Мўйноқ тумани ҳудудига саёҳатлари амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0