Орол туби бўйлаб 140 км: халқаро экспедициянинг автомобил саёҳати

© Sputnik / Ратушенко / Медиабанкка ўтишОрол денгизининг қуриб қолган туби
Орол денгизининг қуриб қолган туби - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро экспедиция ташкилотчиларидан бири Алексей Возилов Sputnik мухбирига Ўзбекистонга саёҳат қандай бўлганлигини айтиб берди.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik, Мария Шелудякова. Октябр ойининг бошида Самара ва Толятти шаҳарларидан профессионал саёҳатчилар гуруҳи Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Хива йўналиши бўйлаб ўн кунда олти минг км масофани автомобилларда босиб ўтишди.

Саёҳатчилар орасида Россия, Украина, Белоруссия ва Латвия фуқаролари бор эди. Бошида саёҳатчилар Ўзбекистон ҳудудида ҳаво шарларида саёҳат қилишни режалаштиришганди, лекин Ўзбекистонда хусусий авиация ва бошқа учувчи аппаратлар парвози қатъиян ман қилинганлиги туфайли, режани ўзгартиришга тўғри келди.

Саёҳатчилар автомобилларда Ўзбекистон тарихий шаҳарлар ва чўлу биёбонлардан ўтиб Орол денгизи ҳудудига етиб келишди. Олдин катта балиқчилик хўжалиги бўлган Мўйноқ шаҳрида бўлишди. У ердан автомобилларда Орол денгизи туби бўйлаб ҳаракат қилишди.

“Биз денгиз туби бўйлаб  140 километр масофани босиб ўтдик ва Орол денгизи марказига етиб келдик”, — деди суҳбатдош.   

Экспедиция аъзолари маҳаллий аҳоли билан мулоқотда бўлишганда, улар Орол денгизи ҳар йил камайиб бораётганини айтишди. Қозоғистон томонда эса унинг сатҳи йил сайин кўтарилиб бормоқда. Ўзбеклар билан бўлган мулоқот жуда катта таассурот қолдирди – одамлар унчалик бой бўлмасада, жуда кўнгилчан ва меҳмондўст.

“Ўзбекистон, сўзсиз, жуда чиройли республика. Биз томоша қилган қадимий жойлар катта таассурот қолдирди. Ўзбеклар жуда кўнгилчан”, — деди Возилов.   

 Возиловнинг фикрига кўра, Ўзбекистон – туризм учун жуда истиқболли мамлакат, чунки бу ерда ҳамма нарса жуда арзон. Турар жой ва овқатланиш, асосан мева ва сабзавотлар жуда арзон, лекин ёнилғи қиммат, деб қўшиб қўйди саёҳатчи.

Ўзбекистондан чиқиб кетиш пайтида, божхонада бироз қийналдик.

“Божхона хизматидан ўтиш учун 16 соат вақт кетди. Машиналар сони унча кўп бўлмаганини ҳисобга олганда, бу жуда узоқ. Божхона ходимлари жуда секин ишлашади. Ҳар бир машина учун бир соатдан кўп вақт кетди. Менимча бу ҳаддан зиёд кўп”, — деб сўзини якунлади профессионал саёҳатчи.

Дастлабки режаларни ўзгартиришга тўғри келганига қарамасдан, саёҳатчилар ушбу сафардан мамнун бўлиб қайтдилар. “Самарқанд ва Тошкент кутилгандан ҳам ортиқ таассурот қолдирди, Бухоро билан Хива эса – таажубга солди”, деди халқаро экспедция аъзоси.  

 

Янгиликлар лентаси
0