Шавкат Мирзиёев халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Қашқадарёга ташриф буюрди

Oбуна бўлиш
Президентнинг Қашқадарёга ташрифи давомида режалар ижроси, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва истиқболли лойиҳалар билан танишиши кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда "Жаҳон" АА хабар берди.

Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида бу борадаги ишларни изчил давом эттириш, мамлакатнинг барча ҳудудлари қатори Қашқадарё вилояти ривожини ҳам янги босқичга кўтариш бўйича улкан режа ва мақсадларни баён этган эди. Президент Қашқадарёга ташрифи давомида ана шу режалар ижроси, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва истиқболли лойиҳалар билан танишиши кўзда тутилган.

Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш - Sputnik Ўзбекистон
Шўртан газ-кимё мажмуаси модернизация қилинади

Бугунги кунда мамлакатда қазиб чиқарилаётган табиий газнинг 70 фоизи, нефтнинг қарийб 78 фоизи, газ конденсатининг 80 фоизи, ғалланинг 13 фоиздан ортиғи, пахтанинг 14 фоиздан зиёди Қашқадарё вилояти ҳиссасига тўғри келади.

Вилоятдаги "Шўртан нефть-газ", "Муборак нефть-газ" корхоналари, "Шўртан газ-кимё" мажмуаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи, Толлимаржон иссиқлик электр станцияси, "Ҳисор нефть-газ" каби йирик ишлаб чиқариш қувватлари Ўзбекистон саноатининг локомотивлари ҳисобланади.

Бугунги кунда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 51,6 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида ишлаб чиқарилмоқда. Меҳнат билан банд аҳолининг қарийб 80 фоизи шу тармоқда даромад топмоқда.

Сўнгги беш йилда 3 минг 200 гектар пахта майдони қисқартирилиб, картошка, мева-сабзавот ва полиз экинлари етиштириш йўлга қўйилган. Охирги уч йилда фермер хўжаликларининг 22 фоиздан зиёди кўп тармоқли хўжаликка айлантирилган.

Тухумлар - Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарё Афғонистонга 7 миллион дона тухум экспорт қилади

Биринчи Президент раҳбарлигида Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари бу икки қадимий шаҳар қиёфасини тубдан ўзгартириб юборди. Қарши шаҳрининг ҳудуди 9 минг гектардан 17 минг гектарга, Шаҳрисабз шаҳрининг ҳудуди 3 минг 300 гектардан 4 минг 900 гектарга кенгайтирилди.

2016 йилда Қашқадарё устидаги қадимий Амир Темур кўприги реконструкция қилиниб, дарёнинг икки қирғоғида Қарши аҳли ва меҳмонлар дам оладиган сўлим масканлар барпо этилди. Тошкент — Қарши йўналиши бўйича юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" тезюрар электр поезди қатнови йўлга қўйилди.

Янгиликлар лентаси
0