Қашқадарё Афғонистонга 7 миллион дона тухум экспорт қилади

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишТухумлар
Тухумлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шаҳрисабз туманидаги "Эко парранда" корхонаси ўтган йилдан бошлаб тухум экспортига киришган ва Афғонистондаги "Ixlos Ltd." фирмасига 107 минг долларлик маҳсулот экспорт қилган. Ҳамкорлар ўртасида жорий йилда 7 миллион дона тухум етказиб бериш бўйича келишув имзоланган

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Қашқадарё вилоятида тухум экспорт қилинмоқда, деб хабар берган "Даракчи" нашри.

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда тухум экспорти ҳажми бир неча баробарга ошган ва январь ойининг ўзидаёқ қиймати 438 минг долларлик тухум экспорт қилинган, — дейилади хабарда.

Жўжалар - Sputnik Ўзбекистон
Хивада ҳар бир хонадонга 100 тадан жўжа тарқатилиши мумкин
Маълум бўлишича, тухумлар экспорти билан Шаҳрисабз туманида фаолият юритаётган "Эко парранда" масъулияти чекланган жамияти шуғулланмоқда. Беш йил аввал ташкил этилган бу тадбиркорлик субъекти ўтган даврда сезиларли ривожланишга эришган. Айни пайтда корхона фабрикасида боқилаётган товуқлар сони 80 минг бошга етган.

"Хай-лайн" зотига мансуб бу товуқлар касалликка чидамлилиги ва маҳсулдорлиги билан ажралиб туриши таъкидланмоқда.

Тадбиркорнинг қайд этишича, ушбу корхона ҳам ўтган йилдан бошлаб тухум экспорт қилишга киришган. Афғонистон давлатидаги "Ixlos Ltd." фирмаси томонидан 107 минг долларлик маҳсулот харид қилинган. Ҳамкорлар жорий йилда 7 миллион дона тухум етказиб бериш бўйича келишув имзолаган.

Кейинги йилларда Қашқадарё вилоятида ҳам гўшт, сут ва тухум етиштириш ҳажми бир неча баробар ошган. Мазкур йўналишда фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқарувчиларнинг кўпайиб бораётгани ўсиш суръати барқарор бўлишига замин яратмоқда, деб ёзади нашр.

Янгиликлар лентаси
0