Сериалга айланган рейс: Душанбе-Тошкент самолёти парвози яна амалга ошмади

CC BY-SA 2.0 / Lars Steffens / Boeing 737 Somon AirБоинг 737 авиакомпании "Сомон Эйр", архивное фото
Боинг 737 авиакомпании Сомон Эйр, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Сомон Эйр" ушбу хабарни изоҳламаган, авиакомпания матбуот хизмати телефон қўнғироқларига жавоб бермаяпти

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Илгари хабар қилинган, 23 февраль куни амалга ошиши лозим бўлган Душанбе-Тошкент авиарейси яна қолдирилди, деб хабар берди "Подробно.уз".

Душанбе аэропорти мазкур рейс нега амалга ошмаганлиги сабабини айтмаган.

"Ушбу рейс жадвалга киритилганди, биз йўловчиларга хизмат кўрсатишга тайёрлангандик. Лекин нима учун амалга ошмаганлигини билмаймиз", — деган Душанбе халқаро аэропорти матбуот котиби Жамила Ҳусейнова.

"Сомон Эйр" ушбу хабарни изоҳламаган, авиакомпания матбуот хизмати телефон қўнғироқларига жавоб бермаяпти.

Илгарироқ 20 февралга режалаштирилган рейс ҳам амалга ошмаганди. Маълум бўлишича, Душанбе томони Тошкентга керакли ҳужжатларни топширмаган.

Сомон Эйр самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Душанбе-Тошкент авиарейсини барбод қилганлар ишдан бўшатилди

Аввалига "Ўзбекистон ҳаво йўллари"ни айблаган "Сомон Эйр" кейин узр сўради ва ушбу ҳолатга жавобгар шахсларни ишдан бўшатди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси сайтида махсус ахборот чоп этилди.

Унга кўра, хорижий авиакомпанияларнинг Ўзбекистон Республикасига доимий парвозлари Ўзбекистон давлат авиация назорати томонидан 2008 йил 25 февралда тасдиқланган 33-сонли «Хорижий авиакомпанияларнинг Ўзбекистон Республикасига доимий авиапарвозларни амалга ошириши бўйича кўрсатмалар» асосида амалга оширилади.

Мазкур кўрсатмалар асосида хорижий авиакомпания «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКга Ўзбекистонга доимий парвозларни амалга ошириш режалаштирилаётган кундан камида 30 кун аввал ҳужжатлар тўпламини топширади.

2017 йил 10 февралда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Дирекциясида Somon Air МЧЖ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтган эди. Унда Тожикистон авиакомпанияси томонидан Ўзбекистон Республикасига доимий парвозларни амалга ошириш бўйича ҳужжатлар тўплами тақдим этилганди.

Боинг 737 авиакомпании Сомон Эйр, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент Тожикистон самолётини қабул қилмади

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Тожикистон авиакомпанияларининг Тошкент ва Душанбе шаҳарларига доимий парвозларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинганди.

Айни вақтда, Somon Air МЧЖнинг Ўзбекистонга доимий парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома бериш масаласи, ушбу компания тақдим этган ҳужжатлар асосида қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда.

2017 йил 23 февралда "Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКда Somon Air авиакомпаниясининг ишончли вакили Бахтиёр Алимуродов билан учрашув бўлиб ўтган ва унда Тожикистон авиакомпаниясининг Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишига доир тушунтиришлар берилган.

Учрашув давомида хорижий авикомпанияларнинг Ўзбекистон Республикасига авиапарвозларни амалга ошириш тартибларига ойдинлик киритилган.

Янгиликлар лентаси
0