Душанбе-Тошкент авиарейсини барбод қилганлар ишдан бўшатилди

Oбуна бўлиш
Айни пайтда икки мамлакат авиакомпаниялари ўртасида барча техник жараёнлар ҳал қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. "Сомон Эйр" авиакомпанияси ўтказган текширувлардан сўнг компания томонидан тегишли ҳужжатлар жўнатилмаганлиги маълум бўлди.

"Сомон Эйр"нинг ушбу ҳолат учун жавобгар тижорат директори Алишер Рустамов бошчилигидаги барча масъул шахслар жазоланди ва ишдан бўшатилди, деб хабар берди Sputnik Тожикистон компания матбуот хизматига асосланиб.

Боинг 737 авиакомпании Сомон Эйр, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент Тожикистон самолётини қабул қилмади

Айни пайтда икки мамлакат авиакомпаниялари ўртасида барча техник жараёнлар ҳал қилинмоқда.

Душанбе-Тошкент-Душанбе рейси яқин кунларда амалга оширилиши кутилмоқда.

"Сомон Эйр" авиакомпанияси 20 февраль куни учиши керак бўлган Душанбе-Тошкент рейси йўловчилари ва Ўзбекистондаги ҳамкорларидан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради.

Эслатиб ўтамиз, 25 йилдан буён кутилаётган илк Душанбе-Тошкент рейси 20 февраль куни амалга оширилиши лозим эди. Лекин Тошкент Халқаро аэропорти Тожикистон авиакомпаниясига парвозни амалга оширишга рухсат бермаганди.

Янгиликлар лентаси
0