ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Тожикистоннинг “Сомон Эйр” авиакомпанияси томонидан режалаштирилган биринчи “Душанбе – Тошкент” қатнови амалга ошмади, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон нашри.
Хабарда айтилишига кўра, Тошкент Халқаро аэропорти Тожикистон авиакомпаниясига парвозни амалга оширишга рухсат бермаган.
“Барча ҳужжатлар тайёр бўлмаганди, шунинг учун ҳам парвоз амалга оширилмади”, — деб хабар қилган нашрнинг Тошкентдаги манбааси.
Унинг сўзларига қараганда бироз олдин Ўзбекистон Давлат Авиация назорати хизмати “Сомон Эйр” авиакомпаниясига парвозлар амалга оширишга
25 йиллик узилишдан сўнг биринчи марта ташкил қилинган Душанбе – Тошкент авиапарвозига 26 нафар йўловчига авиачипта сотилган эди. “Сомон Эйр” йўловчиларга чипта нархини қайтариб бериш ёки уларнинг хоҳишига қараб билетларни “Душанбе – Хўжанд” йўналишига алмаштириб беришни таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, Душанбе ва Тошкент орасидаги авиапарвозлар 1992 йилда Тожикистонда бўлган фуқаро уруши туфайли бекор қилинган эди.