ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон ТИВларининг биринчи сиёсий маслаҳатлари бўлиб ўтди, Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра.
Томонлар икки тарафлама мунособатларни ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва халқаро сиёсат масалаларини муҳокама қилишди. Учрашувда икки мамлакат орасидаги савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка алоҳида эътибор берилди.
Томонлар республикалар орасида товар ва хизмат айрбошлаш ишларини осонлаштириш ва ортиқча маъмурий тўсиқларни олиб ташлаш ҳақида келишиб олдилар.
Душанбеда МДҲ ва Шанхай Ҳамкорлик ташкилотининг келажаги ва ушбу ташкилотлар доирасида икки мамлакатнинг ўзаро мунособатларни белгилашга келишиб олдилар.
Учрашув якунида Тошкент ва Душанбе вакиллари турли масалалар бўйича, доимий равишда, ўзаро сиёсий маслаҳатлар ўтказиб туришга келишиб олишди.