Россия ўзи ҳақидаги сохта хабарларни расман эълон қилиб боради

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишРоссия ТИВнинг "антифейк" лойиҳаси
Россия ТИВнинг антифейк лойиҳаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мария Захарованинг сўзларига кўра, Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида "Бу сохта" рукни шунга зарурат туғилгани учун пайдо бўлган

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова куни кеча Россия ТИВ сайтида "сохта хабарлар"га бағишланган махсус рукн очилгани ҳақида эълон қилди.

Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон
"Америка овози" ва "Озодлик радиоси"ни ким пул билан таъминлашини Москва билади - Захарова
"15 феврал куни ўтказилган брифингда ТИВ сайтида Россия ҳақида тарқатилган сохта, исботи йўқ хабарлардан намуналар эълон қилиб бориладиган рукн пайдо бўлиши ҳақида айтиб ўтган эдим. Мана, биз ушбу рукнни ишга туширдик.

"Хабарлар"нинг илк тўплами аллақачон эълон қилинди. Ушбу рукн мунтазам равишда тўлдирилиб бораверади", — деб айтди Захарова.

Россия ТИВ вакили агар мақола муаллифларида эътироз пайдо бўлса, Россия томон бу эътирознинг тагига етиш учун "орани очиқ" қилишга тайёрлигини ҳам айтиб ўтди.

"Биз чет эллик мухбирлар билан мунтазам равишда иш олиб борамиз. Улар бизни қаердан топишни, телефонларимизни ва электрон почта манзилларимизни ҳам яхши билишади.

Официальный представитель МИД России Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон
Мария Захарова ғарб матбуотини ҳақиқатни ёзиш учун ўзларида куч топишга чақирди

Агар хорижий корреспондентларда ушбу рукнни юритиш бўйича бирон таклифлар бўлса, ёки улар ўз хабарлари ушбу рукндан олиб ташланиши учун қўшимча маълумотларни тақдим этишни хоҳласалар — хуш келибсиз, ўзингизнинг қўшимча материалларингизни бизга йўллашингиз, телефон қилишингиз, хат ёзишингиз ёки шахсан ташриф буюришингиз мумкин. Биз сиз чоп этаётган хабарни чуқур ўрганишга тайёрмиз", — деб таъкидлади Захарова.

Россия ТИВ сайтида ишга туширилган янги рукндан: Россия дипломатлари ўлими атрофида бўлаётган "пичир-пичирлар" (The Observer нашри), Франциядаги президент сайловларига аралашаётган россиялик хакерлар (bloomberg нашри), Сноуденнинг АҚШ ҳукуматига қайтарилгани ҳақидаги (nbcnews.com нашри)ва бошқа хабарлар ўрин олган.

Янгиликлар лентаси
0